Бир ўйлаб кўринг-а! Бир ўйлаб кўринг-а!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир фараз қилинг, биз Қуръони Каримга қўл телефонига қизиққанчалик қизиқсак, шунчалик эътибор берсак, қандай бўлар эди? – Уни ҳам доим ёнимизда, кўкрак чўнтагимизда олиб юрсак, қандай бўларди?

– Кўчага чиққанимизда уни уйда қолдирганимиз эсимизга тушса, қаердан бўлса ҳам, қайтиб келармидик? – Уни ҳам қўлимиздан қўймай юрармидик?

– Уни ҳам бўш қолдик дегунча титкилаб, минг марталаб кўрган саҳифаларимизни ҳам қайта-қайта ўқийверармидик? – Қайси сураси қаерда эканлигини беш қўлдай билармидик?

– Унинг матнини ҳам битта бармоғимиз билан шу қадар тез ёза олармидик? – Қўлимиз бошқа иш билан банд бўлса ҳам, қулоғимиз билан елкамиз орасига сиқиб олиб бўлса ҳам, ундан фойдаланармидик?

– Биров билан суҳбатлашиб турсак-у, унга ишимиз тушиб қолса, суҳбатдошимиздан узр сўрар-сўрамас, энг аввало унинг чақириғига «Лаббай!» дермидик? – Агар банд бўлиб қолиб, чақириққа жавоб бера олмасак, қўлимиз бўшаган заҳоти узр сўраб, нима учун йўқлаганлигини сўрармидик?

– Уни энг яқинларимизга, фарзандларимизга, севган кишиларимизга совға қилармидик? – Имкон қадар энг янги, энг сўнгги русумдаги мусҳафга эга бўлишга интилармидик?

– Ҳеч бўлмаса, бу соҳадаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб юрармидик? – Қуръонимиз эскироқ, уринган бўлса, уни бошқаларга кўрсатишга уялармидик?

– Энг қизиғи, унинг пули ёки батереяси тугаб қолмаслиги учун ҳар доим ўз вақтида ҳаракат қилармидик? – Унинг баъзи нозик жиҳатларини (масалан, махсус кодлар, қисқа рақамларини) ёддан билармидик?

– Автобусда, метрода бир бекат юрсак ҳам, дарров очиб, ўқишга тушармидик? – Фавқулодда вазиятларда, ҳаяжонли ёки қувончли дамларда унга мурожаат қилармидик?

– Оила аъзоларимиз, яқинларимиз, ҳамкасабаларимиз – хуллас, барча-барча билан фақат у орқали мулоқот қилармидик? – Уйдагиларни «Менинг Қуръоним қани? Ўзингникини ўқи, меникига тегма!» деб койирмидик?

Ахир, уяли телефонга қилаётган оқибатимизга аслида муқаддас Қуръони карим лойиқроқ, ҳақлироқ эмасми? Бир ўйлаб кўринг… Чунки Қуръони карим ҳеч қачон хизмат доирасидан ташқарида бўлмайди!!!

Рамазонда Қуръон ўқишга харис бўлайлик.

Мавзуга оид мақолалар
Эски жинси ижод учун ажойиб материал ҳисобланади. Масалан, ундан чойнак ушлагич енгча ёки юқоридаги ажойиб давоми...

11:42 / 01.11.2016 10347
embedhttpswww.youtube.comwatchvSsszO2PENYembed

11:37 / 08.09.2016 4653
embedhttpswww.youtube.comwatchvM8JlAjf5Wrwfeatureyoutu.beembed

19:54 / 07.02.2018 3322
Англиялик бир киши Исломдаги айрим ҳукмлардан норози бўлиб, бир шайхнинг ҳузурига мунозара учун борибди. давоми...

06:28 / 13.12.2016 4200