Мусулмон сайёҳлар учун янги қулайлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаммаси 2015 йилда бошланди. Талабалар алмашинув дастури бўйича Кореяга ўқишга келган ёшлар ҳалол таомланиш жойини узоқ излашди. Афсуски, Михаил Гоу, Тенгку Сузана ва Элеин Тии жуда оз маълумот топишга муваффақ бўлишди, у ҳам янгиланмаган эди, улар топган баъзи жойлар ҳатто ёпилиб ҳам кетган эди.
Мусулмон сайёҳлар учун ишончли маълумотга катта эҳтиёж юқорлигини пайқаган дўстлар қўлни қўлга бериб, Have Halal, Will Travel (HHWT) мусулмонлар учун саёҳат порталини ишга туширишди.
Мусулмон сайёҳлар учун энг яхши ечим бўлишини мақсад қилган ҳолда стартап ҳалол таомлар бўйича тавсияларни, ибодат учун шароитларни, шу билан бирга мусулмон сайёҳларни боғлайдиган форумни ҳам таклиф қилмоқда.
Айни пайтда компания саёҳатчиларга онлайн тарзда саёҳатлар ва бошқа нарсалар учун буюртма бериш имконини тақдим қилувчи Visa тизими билан иш олиб бормоқда. У, шунингдек, меҳмонхоналар, ҳаво йўллари, туристик фирмалар ва ўз ҳудудидаги ҳалол саёҳат бозорига киришни истаган истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилади.
Сингапурда асос солинган портал фойдаланувчилари сони ҳозирда Малайзия, Сингапур ва Индонезия бўйлаб 9.1 миллионтага етди. Фойдаланувчилар асосан 18-45 ёшда бўлиб, асосий манзиллар Япония, Жанубий Корея, Гонг Конг ва Австралияга тўғри келади.
HHWTнинг уч йиллик фаолияти давомида ушбу соҳа яхши ривожланди. Компаниянинг директори Михаил Гоунинг таъкидлашича, ҳозирда ҳукуматлар ва бошқа агентликлар ҳам замонавий мусулмон саёҳатчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилишмоқда.
“Бу “излаш”ларга чек қўяди, - дейди Гоу. - Энди излашга тўғри келмайди. Мен сиз нима излаётганингизни биламан. Мен сизга ўзингиз топишингиз мумкин бўлган нарсадан ҳам аълороғини тавсия қиламан”.

Манба: mysalaam.com

Мавзуга оид мақолалар
Имрон шаҳарнинг кўзга кўринган оилаларидан бирида катта бўлган йигит. Отаонасининг эркатойи. Ҳар доим давоми...

10:26 / 11.07.2017 7741
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим 1. Хайбар ғазотида мусулмон қўшини сони нечта бўлган a. 1400 та b. 3000 та c. 10000 та 2. давоми...

19:50 / 20.01.2017 6111
Ҳижоблар дизайнери НьюЙоркдаги Мода ҳафталигининг кашфиёти бўлди Индонезиялик Анниса хоним Ҳасибуаннинг давоми...

15:25 / 20.02.2017 3419
Аёлининг номаҳрам, бегона эркаклар билан бирга ўтиришидан, улар билан ёлғиз қолишидан, апоқчапоқ бўлиб давоми...

22:33 / 07.03.2023 2336