Қурбонликнинг қазоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Савол: Ўзга ибодатлар каби қурбонликнинг ҳам қазоси бўладими?

Жавоб: Намоз, рўза ва закот каби қурбонликнинг ҳам қазоси бор. Аммо унинг қазоси сўйиш билан бўлмай, ўртача бир қўйнинг қийматини садақа қилиш билан бўлади.

Савол: Бир неча йилдан бери нисоб эгаси бўлган киши ўша йилларда қурбонлик қилмаган бўлса, қазосини қандай адо қилади?

Жавоб: Қурбонлик қилмагани учун Аллоҳ таолога тавба қилади ва неча йил қурбонлик қилмаган бўлса, ҳар йил эвазига ўртача бир қўйнинг қийматини садақа қилиш вожиб бўлади. Агар қўй сотиб олиб, ўтган йиллар учун қурбонликка сўйса ўтмайди.

Мавзуга оид мақолалар
Савол Қўли чиғаноғидан тирсагидан, оёғи тўпиғидан кесилган кишилар таҳоратда нима қиладилар Жавоб давоми...

11:43 / 11.01.2017 5218
Аллоҳ таоло Сиз ҳар қандай ёмонликни энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг Шунда баногоҳ сиз билан давоми...

21:48 / 28.05.2023 3549
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловоту дурудлар давоми...

17:42 / 14.02.2017 7324