Зулҳижжа фазилати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Зулҳижжанинг аввалидаги) ўн кундаги амал мана бу кунлардаги* амалдан афзал эмас», дедилар. Изоҳ: Бу ерда ташриқ кунлари назарда тутилмоқда. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дейишди. «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Бироқ бир одам жони ва моли билан чиқсаю, булардан ҳеч бири қайтмаса, бундан мустасно», дедилар». Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Умму Салама ёки Ҳафса розияллоҳу анҳумолар дедилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зул­ҳижжанинг тўққиз кунида ва Ашуро кунида рўза тутар эдилар». Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик Унга ибодат қилинадиган маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенг­дир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир», дедилар». Термизий ривоят қилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: «Эй Аллоҳниниг Расули, яҳудий ва насоролар бу кунни улуғлайдилар», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Янаги йил келса, иншааллоҳ, (ўнинчи билан бирга) тўққизинчи куннинг рўзасини (ҳам) тутамиз», дедилар. Бас, келаси йил бўлмасдан туриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийларнинг Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар ва: «Бу нима?» дедилар. «Бу солиҳ кундир. Бу кун Аллоҳ Бани Исроилни душманидан қутқарган кун. Ўшанда Мусо унинг рўзасини тутган», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизлардан кўра Мусога ҳақлироқман», дедилар ва унинг рўзасини тутдилар, тутишга амр қилдилар». Учовлари ривоят қилганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор куннинг рўзасини бошқаларидан афзал кўриб, мана шу Ашуро кунидек, мана шу Рамазон ойидек излаганларини кўрмадим». Икки шайх ривоят қилганлар. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг каффороти бўлса, деб Аллоҳдан умид қиламан», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар». Тобароний ва Байҳақий ривоят қилганлар.
Мавзуга оид мақолалар
Абу Абдуллоҳ Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай давоми...

10:44 / 26.10.2016 4732
Илгари Шом аҳлининг шундай одати бор эдиШомликлар ёш болаларини рўза тутишга ўргатишни .минора зинаси, деб давоми...

21:45 / 24.03.2023 2242
Ота дарсни Холид ва Фотимадан ҳолларини ва мактабда нималар қилганларини сўраш билан бошлади. Сўнгра давоми...

19:43 / 24.12.2016 6216