Юртимиз тинчлигига барчамиз масъулмиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 ХХ асрнинг 90-йиллари бошида Марказий Осиё харитасида аввалги ягона совет Марказий Осиёси ўрнида юзага келган беш мустақил республика пайдо бўлди. Мустақиллик қўлга киритилиши биланоқ бу мамлакатлар ҳар бирининг раҳбарияти олдида Ислом ва давлатнинг ўзаро муносабати муаммоси кўндаланг бўлди... Ислом дини ўн уч аср мобайнида ҳозирги Марказий Осиё ҳудудидаги аҳолининг дунёқараши ва турмуш тарзининг ўзаги бўлиб келган. Соҳибқирон Амир Темур “Темур тузуклари” китобида шундай ёзади: “Тажрибамда кўрдимки, давлат агар дин-у тартиб асосида қурилмас экан, тўра-тузукка боғланмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади… Ислом динини ёйиб, Муҳаммад, унга Тангрининг марҳаматлари ва саломлари бўлсин, шариатини қувватладим. Жаҳоннинг турли мамлакатлари, катта ва кичик шаҳарларида Ислом динини ва одамларнинг энг хайрлиси (ҳазрати Муҳаммад)нинг тўғри йўлларини тарғиб этдим… Мусулмонларга диний масалалардан таълим бериб, шариат ақидалари ва Ислом дини илмларидан тафсир, ҳадис, фиқҳдан дарс берсинлар, деб ҳар бир шаҳарга олимлар ва мударрислар тайин қилдим…” Тарихий жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, диний-сиёсий экстремизмнинг бу даврга келиб фаоллашуви юзага келган стихияли ҳосиласи эмас, балки Марказий Осиёнинг совет республикаларида яшаган мусулмонлар дунёқарашига модернизация жараёнларининг таъсири натижаси бўлган. Аввалига неча асрлардан буён мусулмонлар яшаб келаётган бу диёрда имомлар, эшонлар, ҳазратлар, муфтийлар ва мусулмонлар диний бошқармалари аъзоларининг сайловларда иштирок этишдан четлаштиришдан бошланди. Бунинг кетидан эса мамлакатда ялпи атеизм бошланиб кетди. Бутун дунё тан олган, Ислом дини тараққиётига улкан ҳисса қўшган қанчадан-қанча улуғ аждодларимизнинг қадамжолари хароба ҳолга келтирилиб, неча асрлардан буён нишонланиб келаётган миллий ва диний байрамларимиз тақиқланиб қўйилди. Ва яна кўплаб Ислом динига қарши ишлар олиб борилди. Шунга қарамай, Исломни йўқ қилишнинг уддасидан чиқилмади (бу буюк динни йўқ қилиб бўлармиди!?). Мустақилликдан кейин эса диний уйғонишнинг рўй бериши Марказий Осиё аҳолиси орасида турли экстремистик оқимларнинг ёйилишига жуда қулай шароит яратди. “Биз дастлаб бу одамларни дин йўлида юрган, Худо йўлида холисона ёрдам бераётган кишилар деб қабул қилдик. Аксарият одамларимиз уларга нафақат дастурхонини, балки бағрини ҳам кенг очди. Бу ёвуз кучларнинг бизга, халқимизга етказган энг катта зиёни шу бўлдики, улар ғўр ёшларимизни йўлдан уришга ҳаракат қилди ва ҳаракат қилмоқда. Турли масжид ва ҳужраларда уларнинг онгини, миясини заҳарлаб, муқаддас динимизнинг моҳиятини, маъно-мазмунини бузиб, бошқача талқин қилиб, фарзандларимизни йўлдан тойдиришга, уларни ўз халқига, ўз юртига, ўз ота-онасига қарши қилиб қўйишга уринди”, деб ёзган эди Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримов “Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз” номли китобида. Экстремистик оқимлар мавжуд шароитлардан оқилона фойдаланган ҳолда, Ўзбекистоннинг ҳам турли ҳудудларида бир неча қўпорувчилик ишларини амалга оширдилар. Ўзбекистон ҳудудининг 4,5%, аҳолисининг эса учдан бир қисмини ташкил қиладиган Фарғона водийсида халифаликка асосланган давлат тузмоқчи бўлишди. Қуръони Каримда шундай келтирилади: “Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур” (Фурқон сураси, 68-оят). Бундай гуруҳларнинг барчаси Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олиб, шариатга мутлақо зид бўлган ишларни амалга оширишмоқда. Ислом динида эса улар қилаётган ишларнинг барчасидан қайтарилган. Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус билим юрти 2-курс талабаси Муҳаммадодилова Ислома
Мавзуга оид мақолалар
«Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг биринчи мажлиси мағриблик Доктор Абдулҳамид давоми...

10:50 / 28.01.2017 4109
Қалбда қасоват бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг зикригина эритади. Шунинг учун банда қалбининг қасоватини Аллоҳ давоми...

21:56 / 20.03.2023 1703
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васаллам, Аллоҳга ҳузурида қўшниларнинг давоми...

11:53 / 27.10.2016 4905