«Муслимаат.уз»да хайрли иш!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Муслимаат.уз» аёл-қизлар сайти яна бир хайрли ишни амалга оширди. Сайт ходималари тегишли жойга мурожаат қила-қила муносиб жавоб ололмаган онага ёрдам қўлини чўзишди.

19 ёшли коллеж талабаси Наргиза Шерматованинг онаси Дилфуза Шерматова қизининг бошқа динга кириб кетишининг олдини олиш мақсадида Ислом дини таълимотини қаердан олиш мумкинлигини ифодалаб мактуб ёзади ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилади. Аммо ҳеч ижобий жавобни қўлга киритолмагач, охир-оқибат «Муслимаат.уз» сайти ҳақида эшитиб қолади.

Сайт ходималари бу жонкуяр онанинг мактуби билан танишиб, дил сўзларини-ю истак-хоҳишларини эшитиб, чин кўнгилдан ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиради.      

Шундай қилиб, она ва бола «Муслимаат.уз» сайти қошида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, энг тўғри ва сўнгги дин Ислом ҳақида батафсил билиб олишди ҳамда ўзга динни ихтиёр қилаётган қиз нотўғри йўлдан қайтарилди, унга бу борада ётиғи билан тушунча берилди.

Маълум бўлишича, Наргиза русча таълим олган, эшитиб, гапира олмайди. Аммо гўзал хаттот ва рассом. У ўқиш жараёнида динга қизиқиб қолади ва онасидан черковга бир марта бориб, Худо ҳақида маъруза эшитиш учун рухсат сўрайди. Аммо она унинг мусулмон эканини ва бунга асло рухсат бермаслигини айтади. Қиз эса ўртоқларидан тўрт киши аллақачон христиан динини қабул қилганини ва улар уни ҳам шу динга тарғиб қилаётганини билдиради. Бундан қўрқиб кетган она дарҳол чора қидира бошлайди. «Ахир, ўз дини (Ислом дини) ҳақида батафсил маълумотга эга бўлмаган шахс, албатта, бошқасига йўл қидиради-да, чунки унда бўшлиқ мавжуд», дея фикрига изоҳ беради она.

«Бундай оналар кўпайса ва ёшлар диний билим олиши учун шароит қилиб берилса, ким ҳам ўзга динни хоҳлайди, ким ҳам жангарилар сафига қўшилади ёки қайси ёш йигит-қиз беҳаёлик йўлини тутади?! Агар болаларимиз мусулмонлигининг моҳиятини тушунишса, жамиятимиз бундан-да гуллаб-яшнашига ишонаман. Сабаби чинакам мўмин-мусулмон фақат олға интилади, ўз устида тинмай ишлайди, жамиятга, юртга ва одамларга фойдам тегсин, дейди, айб-хато қилишга, бировнинг ҳаққига хиёнат этишга жуда эҳтиёт бўлади. Фарзанди борасида шунчалар жон куйдираётган бундай оналарга таҳсинлар айтамиз», деб фикр билдиради Наргизага ва унинг онасига чин кўнгилдан хайрихоҳ бўлган таниқли адибамиз Гулбаҳор Абдуллоҳ қизи.

Шоира, шунингдек, христиан динига кириб кетган Наргиза Шерматованинг бошқа ўзбек тенгдошлари бу қизиқувчан ва илмга чанқоқ қиз туфайли яна Ислом динига қайтишига катта умид билдирмоқда.

Зуҳра Ҳамдамова, журналист

Мавзуга оид мақолалар
САЛАТЛАР ВА ЯХНА ГАЗАКЛАР Шерги салати Катта идишда редиска, тозаланган лимон бўлаклари, майда тўғралган давоми...

13:15 / 29.11.2016 5092
embedhttpswww.youtube.comwatchvyfcbrwIKlrIfeatureyoutu.beembed «Рамазон чодири»да Ўзбекистон кечаси Рус тилидан Гўзал Дадамуҳамедова давоми...

22:18 / 27.05.2018 2455
 Бурятиянинг УстОрдин тумани Оса қишлоғининг мусулмонлари ўз кучлари ила икки йил давомида масжид қуришди. давоми...

16:11 / 07.02.2017 4720
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий қайси ойда туғилганлар           Жавоб Расулуллоҳ давоми...

05:36 / 28.11.2017 2467