Кичик мусулмонлар намозлари учун мукофотга сазовор бўлишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Истамбулда жамоат билан намоз ўқиган кичкинтой мусулмонлар мукофотландилар. Қирқ кун ичида узлуксиз бомдод намозини масжидда ўқиган ҳар бир болакайга велосипед тақдим қилинди. Болаларга ҳақли равишда эришган мукофотларини Истамбулнинг марказий районларидан бири – Фатихда жойлашган Султон Салим масжидида топширишди. Кўпчилик болакайларнинг оналари фарзандларининг иштиёқини қўллаб-қувватлаш мақсадиди бирга масжидга боришган эди. Тақдирлов маросими куни масжид ҳовлиси янги велосипедларга тўлиб кетган, атрофда байрамона кайфият ҳукм сурарди. Тадбирнинг мақсади болаларни бомдод намозини жамоа билан ўқишга ўргатиш бўлган. Ахир Аллоҳ таоло бунинг учун кўплаб савоблар ваъда қилган.

манба: islomisemya

Мавзуга оид мақолалар
Ёшлигимда «Сабр таги сариқ олтин» деган мақолни эшитсам, ҳақиқий олтинлар кўз ўнгимга келар, инсон бойиб давоми...

15:15 / 01.12.2016 5267
Эр аёлининг изнисиз сафарга кетмайди, уни узоқ вақт ҳижронга солмайди, аёли билан бахтли ҳаёт кечиришаётган давоми...

22:35 / 09.03.2023 4374
Кўпчилик яхши ниятда ҳам, ёмон мақсадда ҳам нима учун дунёда мусулмонларни таҳқирланган ҳолда, бошқаларни давоми...

10:51 / 11.03.2017 7353
Флоренция раҳбарлари мусулмонлар учун янги уй қуриш ҳаракатидалар. Чунки шаҳарнинг марказий  жомеъ масжиди давоми...

14:09 / 04.03.2017 4409