Бахтли оила қуришни хоҳлайман…
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёшим 25 да. Беш вақт намозни адо этувчи ва дуода бардавом бўлувчи бир муслимаман. Ота-онам ва опа-сингилларим ҳалигача турмуш қурмаганлигимдан ҳавотирда. Онам саратон хасталигидан вафот қилган.  Ўгай онам мени жуда яхши кўради. Ўз онам вафот этганидан кейин менда тушкунлик ҳолати юзага келди, ўзимга бўлган ишонч йўқолди...

 Оила қуришни, севимли ёрим ҳамда фарзандларим бўлишини жуда хоҳлайман. Бир йигит билан танишган эдим, лекин унинг онаси мени келин қилишни истамади. Ҳар куни яхши жойга келин бўлишга, ҳаётимда ижобий ўзгаришлар содир бўлишига умид қилиб дуолар қиламан. Осойишта ҳаёт ва бахтли бўлишни жуда истайман… Маслаҳатингизни аямасангиз.

 

Динимизнинг мазкур вазиятга муносабати:

Бундай муаммолар билан кўплаб аёллар тўқнаш келмоқда. Чунки мусулмонлар Ислом дини арконларига амал қилишда ва унинг ижтимоий муносабатлардаги меъёрларига эргашишда сусткашликка йўл қўймоқда. Масалан, Ислом динига кўра, ота-она ўз қизлари учун турмуш ўртоқ излашлари мумкин. Лекин бизнинг диёрларда бунга амал қилинмайди, тўғри қабул қилинмайди. Ҳадича розияллоҳу анҳо онамиз ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзлари совчи қўйганлар. Синглим, сиз ота-онангизга Исломдаги ушбу ҳолат ҳақида билдиринг ёки ишончли кишилар орқали уларга маълум қилинг. Энг ишончли дугоналарингизни ҳам ишга солинг.

Сиз ҳам, ота-онангиз ҳам Тоҳа сурасини кўп тиловат қилинглар.

 Қуйидаги дуоларни ўқинг:

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا

“Аллоҳим! Бизга кўзимизни қувонтирувчи жуфти ҳалоллар ва фарзандлар ато қилгин ва бизни Аллоҳдан қўрқувчиларга намуна қилгин. Омин”.

رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنْزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ

“Аллоҳим! Албатта, мен Сен томонингдан юбориладиган ҳар қандай яхшиликка муҳтожман”.

Руҳиятга таъсири:

Бахтга қарши, шахсий ҳаётлари изга тушиб кетмаганликларидан ва оила қуриб, ўзларини оила учун бахш эта олмаётганликларидан нолиётган қизларимиз сони тобора ортиб бормоқда. Қизларимиз бу каби вазиятлардан чиқишга ўзлари уриниб кўрмоқда. Оқибатда, уларнинг аксарияти катта хатоларга йўл қўймоқда. Хатоларининг катта сабаби шуки, ҳар бир ожиз банда субъектив фикрлаши натижасида ўзининг “мен”ини устун қўяди ва атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини тўла англай олмай, муаммога бўлган шахсий фикрини энг тўғри қарор деб билади. Алалоқибат, буларнинг барчаси келажакдаги умидлар ҳақиқатда ишончли бўлиши мумкин бўлган инсонга эмас, бошқасига боғланади.

Масалан, сизнинг ёнингизда бўлишини онангиз хоҳламаган йигитни олайлик. Нима бўлган тақдирда ҳам, ушбу вазиятда ўзингизни қандай ҳис қилишингизга қарамай, бир нарсани англаб олинг: “Ўзингизники бўлмаган сизга насиб қилмайди”. Шу сабабли кайфиятни тушириш ва кимгадир “мос эмас эканман” деган хулосаларга шошилманг. Балки вазият сиз тахмин қилгандан яхшироқдир, балки ҳаммаси яхшиликкадир. Ахир унинг онаси сизга қандай муносабатда бўлиши аниқ эмас, балки у оилада сиз меъёрдагидек кун кечира олмаслигингиз мумкин. Бўлиб ўтган воқеаларда йигитни айблаш ҳам нотўғри. У онасининг раъйига қарши бормаган, унинг бу ишини муҳокама қилишга биз хақли эмасмиз. Ҳозирда сиз қилишингиз керак бўлган энг муҳим иш, атрофингиздагиларнинг шахсий ҳаётингиз борасидаги фикрларига эътибор бермаслик, уларни руҳиятингизга таъсир қилишига ва ўзингизни ифода этишда салбий оқибатларга олиб келишига йўл қўймаслигингиздир. Бугунги кунимизда оила қуришга жиддий киришган ва оила улар учун олий қадрият даражасига кўтарилган ёш йигитларимиз кўп эмас.

Энг яхшиси, шахсий ҳаётим ўзим хоҳлагандек эмас, деган хаёлни бутунлай унутинг. Ўзингизни мукаммаллаштириб, бўлажак оилавий ҳаётга тайёрланг. Агар сиз ўзингизнинг устингизда ишласангиз, эртами-кечми сизга муносиб йигитнинг ўзи сизни қидириб топиб, оила қуриш таклифини беришига қатъий ишончингиз бўлсин. Шунингдек, ҳар қандай шубҳали танишувлар ва таклифлардан йироқда бўлинг. Эсингизда тутинг, оила қуришга жиддий киришган йигит сизни алдашнинг турли усулларидан фойдаланмайди ва мақсадини тўғридан-тўғри ота-онангизга етказади. Мабодо, сиз оила қуришни жуда ҳам истаётганингизни сўзларингиз ва ҳаракатларингиз билан кўрсатиб қўядиган бўлсангиз, унда бўлажак куёвни “хуркитиб” юборасиз. Оқибатда у сиздан йироқлашиб кетади.

Абдулатиф Иргашев

таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
На хуш тотлиғ Ҳақ ёди, саҳар вақти бўлғонда, Болдин сучук ҳавони, саҳар вақти бўлғонда. Бўлса кўнгилда хатар, давоми...

18:24 / 30.11.2016 2996
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалар давоми...

02:36 / 27.05.2023 1441
Кичкинагина Фотима исмли қизалоқ бор. У жудаям аҳил ва иноқ бир хонадонда ўсиб улғаймоқда. Отаси такси давоми...

10:16 / 02.12.2016 4448
Сулаймон ибн Сурд розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади «Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

19:03 / 12.11.2016 4324