Гўдак тилидан (ўн биринчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн биринчи кун...

Ассаламу алайкум! Мана, рамазоннинг ўн куни ўтиб, ўн биринчи кунига ҳам етиб келдик. Иккинчи ўн кунлик гунохлар кечириладиган кунлар эканини биласиза?

Олдинги йил рамазоннинг айнан ўн биринчи куни амакимнинг ўғиллари Муҳаммад Саид акам вафот этган эдилар. У кишида жуда кичли касаллик бўлиб, вафот этганларида ёшлари ўн саккизда эди. Ҳеч қачон эсимдан чиқармасам керак. Менга қараб айтган гаплари, айта туриб кўзларидан оққан ёшлари. Вафотларидан сал олдин дадам мени амакимларникига олиб бордилар. Акамнинг яъни амакимни ўғилларининг хоналарига бир ўзим кирдим. Деворга қараб нималарнидур айтиб ётар эдилар. Кириб секингина:

- Акажон! - дедим.

У киши эса:

- Келдингми укагинам!? Биласанми сени қанча кутдим!? Сенга айтадиган гапларим бор, -дедилар.

Мен эса:

- Айтинг ака қандай гапингиз бор? - дедим.

Шунда у киши:

- Айюб! Укагинам! Биласан сендан ёшим катта. Лекин шундай бўлсада сен мендан анча ақилли боласан. Шунинг учун бу гапларни сенга айтаман. Биласанми? Мен ана шу баъзилар қисқа деб айтаётган умримда кўплаб ёмон ишлар содир этдим. Энг аввало отам ва онамга кўп марта озор бердим. Мен сабаб уларнинг кўзларидан кўплаб маротаба ёшлар оқди. Мен ёшлигимдан ҳақиқий безори бола эдим. Кўчада мендан озор етмаган ҳеч бир бола йўқ эди. Ҳаттоки ҳайвонлар ва қушлар ҳам мендан омонда қолишмади. Бир сафар бир мушукнинг думини кесиб ташладим. Бечора роса йиғлади. Мушукларнинг йиғлашини эшитганмисан? Улар ҳудди бизга ўхшаб йиғлайдилар. Баъзида биздан ҳам кучли. Эсимда, бошқа бир сафар чумолилар уйини ёқиб юбордим.

Биласанми? Қилган ишларимнинг барчаси катта гунох эканини ўша вақтда ҳаёлимга ҳам келтирмаган эканман. Яхшиям, яхшиямки даданг бор эканлар. Менга дадм ўргатмаган кўп нарсани ўргатдилар. Бир куни мактабда синфдош дўстимни уриб бурнини қонатиб юбордим. Ўқтувчиларим дадангни чақиртиришди. Амаким келгач бўлган воқеалардан хабардор бўлдилар. Кейин мени ўзлари билан сизларникига олиб бордилар. У вақтда сен жуда кичкина эдинг. Амаким менга кўп нарсаларни ўргатдилар. Кейинчалик билишимча мусулмонлар ҳайвонларга нисбатан раҳимдил бўлишлари ва ҳаттоки бирор жонзот оч қолса уларга ҳам таом бериши керак экан. Инсонларга эса умуман қўл билан тугур тил билан ҳам азият етказиш мумкин эмас экан.

Бугун мен буларнинг барчаси учун жавоб бериш олдида турибман. Мени дуо қил. Ахир сен яхши боласанку. Ота-онамдан хабардор бўлиб тургин. Уларни эҳтиёт қилишни фақат сенга ишониб топшира оламан.

Шунда мен:

- Ака шошманг...- деб энди гапирмоқчи эдим ҳамки акам менга:

- Шошма Айюб, вақтим кам. Сен жиянларим ичида энг яхши кўрадиганимсан. Чунки сен ҳаммадан ҳам боаҳқачасан. Биласанми укагинам? Ҳозир бир Рамазоннинг ўн биринчи кунида турибмиз. Иккинчи ўн кунлик бу гунохлар кечириладиган, мағфират қилинадиган кунлардир. Мен учинчи ўн кунликка етиб бора олмайман. Сендан энг катта илтимосим ота-онангни асра, - деганларича мени бағриларига босдилар. Акажонимнинг бағри ҳар доимгидан кўра иссиқ эди. Бунинг сабаби унинг ҳарорати жуда баландлигида эди. Кейин эса акам йўталишни бошладилар. Нима бўлдию буринларидан қон чиқиб кетди. Қўрқиб кетдим. Шу пайт хонага амаким ва дадам кириб келишди.

Шундан кейин акажоним ўша куни вафот этдилар. Ҳар доим улар учун дуо қиламан. Уларни соғинаман. Ҳозир эса уларникига отландим. Амаким ва келинойимлардан хабар олиб келаман. Сизлар билан эса эртагача хайрлашаман.

Хайр.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvF4HcaeWhdpMembed Бақлажонли кабоб Керакли маҳсулотлар Бақлажон, қийма, пиёз, петрушка, помидор, давоми...

12:43 / 11.03.2017 5930
  «Эътикоф» сўзи «бир нарсани лозим тутиш» маъносини билдиради. Шариатда эса Аллоҳга яқинлик ҳосил давоми...

13:44 / 04.06.2017 3551
Тажрибаларим чўчқа гўшти, дудланган мойи ҳақиқатда саратон касаллигининг сабабчиси эканлигини исботлади. давоми...

21:00 / 09.10.2019 4203