Беморнинг намози
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Бемор бўлиб қолган кишининг беморлиги ҳисобга олинади. Намоз ўта аҳамиятли ибодатдир, уни вақтинчалик бўлса ҳам тарк қилиб бўлмайди. Бемор банда Аллоҳ таолога ёлвориши, Унинг раҳматидан умидвор бўлиши матлубдир. Шунинг учун бемор киши ҳам имкони борича намозини ўқийверади.

  • Агар беморлик туфайли тик туриб намоз ўқиш имкони бўлмаса ёки тик турса беморлиги зиёда бўлиш хавфи бўлса, тузалиши орқага сурилса, тик турганда шиддатли алам бўлса ёхуд боши айланса, ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда қилиб намоз ўқийди. Саждасини рукуъсидан пастроқ қилади. Имо билан намоз ўқувчи бир нарсага бошини эгиб, пешонасини қўйиб сажда қилса дуруст. Аммо бошини эгмасдан, ҳалиги нарсани пешонасига олиб бориб теккизса бўлмайди.
  • Агар ўтиришга ҳам қодир бўлмаса, қиблага юзланган ҳолда, ёнбошлаб ёки чалқанча тушиб ўқийди. Чалқанча тушганда оёғини қиблага қаратиб, тиззаларининг остига бирор нарса қўйиб, бир оз кўтариб қўйилади. Шунда қиблага оёғини чўзмаган бўлади. Бошининг остига ёстиқ қўйиб, юзи қиблага қаратилади.Имони бош билан қиладиди. Қош ёки кўз билан қилмайди. Агар бош билан имо қилишга қодир бўлмаса, намоз ўқимайди. Аммо намоз соқит бўлмайди. Қодир бўлганда унинг қазосини ўқиб беради. Агар ўша беморликдан тузалмай вафот қилса, афв қилинади. Фидя бериш ҳам лозим бўлмайди.
Мавзуга оид мақолалар
Нега биз аёл бўлишни ўрганишимиз керак Лейла Наталья Бахадори ўйлари Бизнинг китоб жавонларимизда «Қандай давоми...

21:23 / 11.03.2017 6085
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳаж Исломнинг беш арконларидан бўлган бир улуғ рукн ва маҳбуб ибодатдир. Бу давоми...

21:11 / 11.03.2017 4911
 Ислом элининг шарафшони, ҳаёт дастурхонининг азиз меҳмони, Бухорийи соний Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

13:14 / 06.02.2017 7250
Уларнинг тарихи ва ҳозиридан бир ибрат хусусида Қуръони Карим жуда кўп ўринда бани Исроилни тилга олади. давоми...

22:03 / 25.01.2017 11879