Аллоҳнинг зикри
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг зикри ҳам тотли, ҳам осон ибодат бўлиб, уни инсон арзимаган таважжуҳ билан ҳар вақт адо қила олади ва унинг фазли ҳам, фойдаси ҳам беҳисоб бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда баъзи ўринларда Ўз зикрини қилишни таъкид қилган.

Масалан, кўрсатма борки: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلً «Эй! Иймон келтирганлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар» (Аҳзоб, 41-42).

Маълумки, Аллоҳ таолога бандалари қилган зикрдан ҳеч қандай фойда йўқ. Ва У бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин уннинг бандаларга фойдаси борки, кўп зикр қилиш орқали банданинг Аллоҳ таоло билан алоқаси мустаҳкамланиб, руҳан озиқланиб боради.

Зикр билан бандада куч ва қувват пайдо бўлади. У руҳий қувват натижасида инсон учун нафс ва шайтонга қарши чиқиш осон бўлиб боради ҳамда гуноҳлардан сақланиш ҳам енгил бўлиб қолади. Ҳар бир зикрдан кейин номаи аъмолда яхшилик ортиб боради.

عَنْ أَبِي سَعِيد الْخُدْرِيِّ : " أَنَّ رَسُول اللَّه صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ : أَيّ الْعِبَادَة أَفْضَل دَرَجَة عِنْد اللَّه يَوْم الْقِيَامَة ؟ قَالَ : الذَّاكِرِينَ اللَّه كَثِيرًا , قَالَ : قُلْت : يَا رَسُول اللَّه , وَمِنْ الْغَازِينَ فِي سَبِيل اللَّه ؟ قَالَ : لَوْ ضَرَبَ بِسَيْفِهِ فِي الْكُفَّار وَالْمُشْرِكِينَ حَتَّى يَتَكَسَّر وَيَخْتَضِب دَمًا , لَكَانَ الذَّاكِرُونَ اللَّه أَفْضَل مِنْهُ دَرَجَة "

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида қайси (нафл) ибодатнинг даражаси афзал?» деб сўралдилар. «Аллоҳни кўп зикр қилувчилар», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳни йўлида ғазот қилувчидан ҳам (афзал)ми?» дедим. «Агар (бир одам) кофир ва мушрикларга ҳаттоки қилич сингунча зарба берган ва қонга бўялган бўлса ҳам, Аллоҳни зикр қилувчиларнинг даражаси ундан афзал бўлгай» дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ قَالَ : جَاءَ أَعْرَابِيَّانِ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَسْأَلاَنِهِ فَقَالَ أَحَدُهُمَا : يَا رَسُولَ اللَّهِ أَىُّ النَّاسِ خَيْرٌ؟ قَالَ :« مَنْ طَالَ عُمْرُهُ وَحَسُنَ عَمَلُهُ ». وَقَالَ الآخَرُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ شَرَائِعَ الإِسْلاَمِ قَدْ كَثُرَتْ عَلَىَّ فَأَخْبِرْنِى بِأَمْرٍ أَتَشَبَّثُ بِهِ قَالَ :« لاَ يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْبًا بِذِكْرِ اللَّهِ ».

Абдуллоҳ ибн Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Икки аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига (савол) сўрагани келдилар. Улардан бири: «Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси инсон яхши?» деди. «Умри узун бўлиб, амали яхши бўлгани», дедилар. Бошқаси: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун Ислом шариати кўпайиб кетди. Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсанинг хабарини беринг» деди. «Тилинг Аллоҳнинг зикридан ҳўл бўлиб турсин», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

وَعَن أبي مُوسَى رَضِيَ اللَّهُ عَنْه ، عَن النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ : " مثل الْبَيْت الَّذِي يُذكر الله فِيهِ ، وَالْبَيْت الَّذِي لَا يُذكر الله فِيهِ ، مثل الْحَيّ وَالْمَيِّت " مُتَّفق عَلَيْهِ .

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди», дедилар»

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَا جَلَسَ قَوْمٌ مَجْلِسًا فَتَفَرَّقُوا عَنْ غَيْرِ ذِكْرٍ إِلَّا تَفَرَّقُوا عَنْ مِثْلِ جِيفَةِ حِمَارٍ وَكَانَ ذَلِكَ الْمَجْلِسُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир қавм бирор мажлисда ўтириб, (Аллоҳ таолонинг) зикрисиз тарқалишса, эшак ўлимтиги каби нарсадан тарқалибдилар ва ўша мажлис улар учун (қиёмат куни) ҳасрат бўлади», дедилар».

Имом Аҳмад ривоят қилган.

Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар мажлис охирида бу сўзларни ўқишни кўрсатма қилиб берганлар: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوْبُ إِلَيكَ. «Субҳаанакаллоҳумма ва би ҳамдика ашҳаду ан лаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк»

Тасбеҳнинг маъноси:«Эй Аллоҳим! Сени поклайман ва Сенга ҳамд бўлсин. Сендан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман. Сенгагина истиғфор айтаман ва Сенгагина тавба қиламан». Бу билан у мажлиснинг камчиликларига каффорат бўлади (Насаий ривояти).

Мавзуга оид мақолалар
Ҳаётим давомида таскин излаган онларим кўп бўлди. Қуръондан ортиқ таскин берувчини топмадим.Дардларимни давоми...

21:06 / 10.07.2023 1649
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг акаукалари, опасингиллари бўлганми           Жавоб давоми...

18:33 / 28.11.2017 2328
Кечаларнинг бирида бир киши имом Абу Ҳанифа ҳузурларига бориб Эй имом Мен анча вақт олдин молимни бир давоми...

20:22 / 16.08.2019 3683
Ҳар бир нарсанинг рукни бўлганидек Қуръон ўқишни ҳам рукнлари бор ва улар учтадир. Санаднинг тўғри давоми...

11:21 / 26.10.2016 4319