Ибодат нима?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзиларимиз ибодат деганда намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш каби амалларни тушунамиз, холос. Тўғри, булар улуғ ибодатлар. Аммо булардан бошқа ишларни ҳам ибодат даражасига кўтаришимиз лозим. Чунки яратилишимиздан мақсад Аллоҳ таолога ибодат қилиш, ахир.Аллоҳ таоло «Зарият» сураси 56-оятда марҳамат қилади: وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ «Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим». Мазкур оятда жинлар ва инсонларнинг ҳаётдаги вазифалари Аллоҳ таолога ибодат қилиш экани баён қилинмоқда. Бу қандай бўлади? Ахир еб-ичиш керак, уй-рўзғор ташвишлари бор... Жавоб шуки, буларнинг барчаси бўлаверади. Чунки ниятни ва амални шариатга мувофиқ қилсак, ҳатто ухлашимиз ҳам ибодат бўлади. Қизиқ-а? Келинг, янада яхшироқ тушунишимиз учун ибодат деганда нимани тушуниш кераклигини илмий ўрганиб олайлик. Ибодат сўзи бизнинг тилимиздаги «қуллик» сўзига мувофиқ келади. Банданинг Аллоҳга қуллик қилиши Унга ибодат қилишидир. Банда Аллоҳнинг қулидир. Шунинг учун Унга ибодат, яъни қуллик қилиши лозимдир.Уламоларимиз ибодат сўзи шаръий истилоҳда «Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш учун қилинадиган амаллар» деб таърифлайдилар. «Қурбат» яқинлик демакдир. Аллоҳ таолонинг суйган бандаси бўлай, Унинг розилиги учун интилай, У менинг Ҳожамдир, мен Унга қуллик қилай деган банда Аллоҳга ибодат қилади.Демак, ҳар бир қилаётган ишимиз хайрли иш бўлмоғи ва бу ишни Аллоҳ таолонинг розилигини тилаган ҳолда шариатга мувофиқ тарзда қилсак, ибодат бўлар экан. Масалан, эркаклар ҳар куни уйим-жойим деб пул топиш мақсадида турли иш билан машғул бўладилар. Шундай вақтда «Аллоҳ таоло менга оиламни нафақасини таъминлашни вожиб қилган, мен Аллоҳнинг буюрганини қилишим керак» деган ниятда иш билан машғул бўлган киши вожиб ибодатни адо этган киши савобини олади. Аёллар ҳам «Аллоҳ таоло аёлларни эрига итоат қилишга буюрган, эрининг хизматини қилишни буюрган, унинг молу мулкини омонат билиб, муҳофаза қилишни буюрган» деган ниятда мазкур ишларни қилса, улар ҳам вожиб ибодатни адо қилган киши савобини оладилар. Фарзандлар ота-оналарига Аллоҳ таоло буюргани учун, Унинг розилигини тилаган ҳолда яхшилик қилсалар, фарз ибодатни адо этган кишининг савобини оладилар. Киши ухлаганда «Таҳажжудга туришга қийналмай ёки Бомдод намозига туришга қийналмай» деган ниятда ухласа, бунда ҳам ибодатнинг савобини олади. Таомланганда «ейдиган овқатим ибодат қилишим учун қувват бўлсин» деган ниятда еса, таомланиш ҳам ибодатдир. Хуллас, ибодат қилиш жуда осон. Фақат ниятга эътиборли бўлиш лозим. Бир ишни чин дилдан ният қилишимиз ила одатимизни ибодатга айлантиришимиз мумкин экан. Яна шуни ҳам унутмаслик лозимки, ухласам ҳам. ибодат бўлар экан, овқатлансам ҳам, ибодат бўлар экан деб Аллоҳ таоло буюрган – намоз, рўза, закот каби ибодатларни тарк қилиш асло мумкин эмас. Булар Исломнинг устунлари, буларсиз ҳаётни ибодат тарзида ўтказишни тасаввур қилиб бўлмайди. Банда Аллоҳ таолонинг буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтиши фарздир. Фарзларни адо этишда дангасалик қилиш Аллоҳ таолога қуллик қилишга дангасалик қилишдир. Ўзининг қуллигини ҳис қилган киши фарзларни асло тарк этмайди.
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Теҳрон. FARS NEWS ахборот агентлигининг хабар беришича, Эронда президентлик сайловларида биринчи марта аёл давоми...

18:52 / 21.12.2016 4223
Фарзанд Аллоҳнинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғ неъматлардан бири давоми...

22:32 / 25.01.2017 5720
Илмфан таҳоратнинг улкан фойдасини тасдиқлади Бир йили Ҳиндистон шаҳарларидан бирида номусулмон аҳоли давоми...

13:06 / 19.07.2018 3136
embedhttpswww.youtube.comwatchvkmwtOyKHBAfeatureyoutu.beembed

12:25 / 20.08.2018 2773