Таҳорат боби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Таҳоратни синдирувчиларнинг умумий адади қанча? ЖАВОБ: Ўн иккита. ينقض الوضوء اثنا عشر شيئاً: ما خرج من السبيلين إلا ريح القبل في الأصح، وولادة من غيررؤية دم، ونجاسة سائلة من غير السبيلين كدم وقيح وقيء طعام أو ماء أو عَلَق (دم متجمد من المعدة)، أو مِرَّة (صفراء) إذا ملأ الفم: وهو مالا ينطبق عليه الفم إلا بتكلف على الأصح، ويجمع متفرق القيء إذا اتحد سببه (1) ، وينقضه دم غلب على البزاق أو ساواه، ونوم مضطجعاً، أو متكئاً أو مستنداً إلى شيء لوأزيل لسقط (أي نوم لم تتمكن فيه المقعدة من الأرض)، وارتفاع مقعدة نائم على الأرض قبل انتباهه، وإن لم يسقط على الأرض، وإغماء، وجنون، وسكر، وقهقهة بالغ يقظان في صلاة ذات ركوع وسجود، ولو تعمد الخروج بها من الصلاة، ومس فرج بذكر منتصب بلا حائل.

Таҳоратни ўн икки нарса синдиради. Улар:

  1. Олди-орқадан чиққан барча нарса, аёл кишининг олдидан чиққан ел бундан мустасно.
  2. Қон кўрмасдан бола туғиш.
  3. Икки йўлдан бошқа жойдан оқиб чиққан нажосат. Қон, йирингнинг оқиши каби.
  4. Оғизни тўлдириб (оғизни қийинчилик билан беркитиб турадиган даражада) таом, сув, қуюқ қон, сафро қусиш (сабаби бир хил бўлса, бўлиб-бўлиб қусилган тақдирда ҳам барчаси оғиз тўлдирадиган даражага етса).
  5. Тупукдан ғолиб бўлган ёки унга баробар бўлган қон.
  6. Ёнбошлаб ёки суянган нарсасини олиб қўйилса йиқилиб тушадиган даражада суянган, тиранган кишининг уйқуси.
  7. Кетини (ел чиқмайдиган даражада) маҳкам қилиб ўтириб ухлаётган кишининг кети уйғонишидан аввал ўтирган жойидан узилиб қолиши (гарчи йиқилиб тушмаса-да).
  8. Беҳушлик.
  9. Мажнун бўлиш (жиннилиги, тутқаноқ тутиб қолиши).
  10. Мастлик.
  11. Балоғатга етган кишининг рукуъ ва саждаси бор намозда (жаноза намози, саждаи тиловат кабилар бундан мустасно) қаҳқаҳа отиб кулиши.
  12. Кийимсиз, қўзғалган ҳолатда эркак кишининг жинсий аъзоси аёл кишининг жинсий аъзосига тегиши (кириб қолса ғусл вожиб бўлади).

САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?

ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса, таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса мустаҳабликка ҳамл қилинган.

عن عائشة رضي الله عنها ان النبي صلي الله عليه وسلم كان يقبل بعض نسائه ثم يصلي و لا يتوضاء (رواه البزار

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи аёлларидан бўса олар эдилар, сўнгра таҳорат қилмай намоз ўқирдилар». (Эълоус-Сунан 1-ж, 150-б)

muslimaat.uz

           
Мавзуга оид мақолалар
МУНОЖОТ Аллоҳим Ҳар нарсани эшитгувчи, махфий ва ошкора гапларни, ҳаттоки дилдан ўтган туйғуларни ҳам давоми...

00:17 / 11.01.2020 4725
Булғорда «Мусулмон тафаккури миллий, ҳудудий ва тамаддун ўлчовлари» номли халқаро илмийамалий конференция давоми...

18:51 / 17.02.2017 3470
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

22:47 / 31.07.2023 3247