Шом ошхонасида «Шоҳлар тупроғи» ширинлиги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=t7R6RrMVK9U[/embed]

Ширинлик

«Шоҳлар тупроғи» Бугун эътиборингизга жуда осон ва тез тайёрланадиган ширинликлардан бирини ҳавола этмоқчимиз. Бу ширинлик «Туробул-мулк» («Шоҳлар тупроғи») деб номланади. Бунинг учун бизга қуйидаги масаллиқлар керак бўлади: Бир қадоқ оддий печенье Бир қадоқ какаоли печенье Ёки фақат бир турини ишлатсак ҳам бўлаверади. Икки қадоқ тайёр крем кукуни (крем «шанте») 1.25 стакан, яъни бир стакандан кўпроқ муздек сут 250 гр қаймоқ. Тайёрланиши: Аввал печеньеларни кофемолка ёрдамида майдалаб, ҳар бирини алоҳида идишга солиб қўямиз. Сўнгра кремни тайёрлашга ўтамиз. Бунинг учун тайёр крем кукунига 1 стакандан кўпроқ сутни қуйиб, то қуйилгунча миксер ёки блендр ёрдамида аралаштириб оламиз. Унинг устига қаймоқни қўшиб яна бир оз аралаштирамиз. Мана крем ҳам тайёр. Энди эса махсус идишга аввал майдаланган печенье солиб, устидан крем, яна печенье ва кремдан оз-оздан галма-гал солиб, идишни тўлдирамиз. Устини мана бундай шаклда безатамиз. Тайёр ширинликларни то совигунча музлатгичга солиб қўямиз. Ёқимли иштаҳа!

«muslimaat.uz»

Мавзуга оид мақолалар
Масъулиятли қория Расмдаги кекса аёл Умму асСаъд. У 1925 йилда туғилган ва Қуръони Каримни 15 ёшида ёд олган. давоми...

15:34 / 15.08.2017 16506
embedhttpyoutu.befoRZDNypoembed

16:06 / 07.01.2017 81054
Кўпчилик Рамазонда уйқу режими бузилганидан шикоят қилади. Баъзилар кун бўйи жуда узоқ ухлаганидан нолиса, давоми...

12:17 / 27.05.2017 21369