Қўшма штатларнинг тарқаб кетиш хавфи борми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АҚШ Президенти Барак Обаманинг президентликка қайта сайланганлигидан норози бўлган америка аҳолисининг кўпчилик қисми ўз иддаоларини очиқ-ойдин билдирмоқдалар. Юз минглаб фуқаролар ўзлари яшаб турган штатларининг АҚШ таркибидан чиқиши учун петицияга имзо чекмоқдалар. Бўлиб ўтган сайловлардан сўнг, бу иш Америкада энг долзарб мавзуга айланди. Баъзилар тарихдаги Фуқаролар урушини эслаб қолган бўлса, бошқалари иқтисодий эффектни муҳокама қилмоқдалар.

Ҳозирга келиб, мустақиллик ҳақидаги петиция барча 50 та штатдан берилди. Лекин уларни кўриб чиқиш ва федерал ҳокимиятлар расмий жавоб беришлари учун 25000 имзо керак бўлади. Бугунга келиб, 8 та штат бу маррага етиб қолди, табиийки, мустақилликни, асосан, Жануб хотирлаб қолди. Бу ерда мутлақ биринчиликни Техас штати қўлга киритган – 120000 имзо. Ундан кейинги ўринда Луизиана, Флорида, Жоржия, Алабама, Тенесси, Шимолий Каролиналар, ҳар бирлари 30000дан имзо йиққанлар.

Мамлакат бўйлаб ўз норозиликларини билдирганлар сони миллионга яқиндир. АҚШ таркибидан қонуний равишда чиқиб кетиш ҳам мумкин. Бу ҳақда Мустақиллик Декларациясида кўзда тутилган, ушбу Декларацияга кўра, Шимолий Америка ўз вақтида Британия Империяси зулмидан озод бўлган. 2 та штат – Калифорния ва Техасда мустақилликка эришиш имконияти кўпроқ. Техас штатида АҚШнинг бутун нефть запасининг тўртдан бир қисми, табиий газ заҳирасининг учдан бир қисми мавжуд.

Калифорния ҳам ҳудудий жиҳатдан бир ўзи мустақил яшаб кетиши мумкин, у барчага маълум бўлган «Силикон Бодиси»га эга. Америка иқтисодчиларининг олдиндан ҳисоблашларига кўра, мабодо ушбу зикр қилинган штатлар мустақилликка эришган тақдирда, дастлабки 2-3 йил ичида улар жуда улкан бюджет дефицити (тақчиллик) га учрашлари мумкин. Уларнинг айтишларига кўра, ушбу штатларнинг АҚШ таркибига қайта олишларини сўрашларидан бошқа иложлари қолмайди.

19 ноябрь Вести.ру Муслима Робиъа тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 9 апрель куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида 1825 ва 2540 ёшли талабалар ўртасида «Қуръон давоми...

21:45 / 09.04.2019 2341
Йигирма олтинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирма олтинчи кун. Биласизларми бугундан эртага ўтар давоми...

19:57 / 22.06.2017 17282
Савол Шаққи садр воқеаси неча марта содир бўлган     Жавоб Биринчиси 4 ёшларида, Бану Саъд давоми...

10:58 / 30.11.2017 2962
gallery linkfile sizelarge давоми...

14:17 / 16.05.2017 22701