Шом узийси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=AnumB-_bu7Y[/embed]

Шом узийси

Керакли маҳсулотлар: 0.5 кг гўшт 2,3 дона қизил сабзи яшил нўхат туз ва зираворлар сариёғ, ўсимлик ёғи лаваш хамири

Тайёрланиши: қайнатилган сабзи ҳамда сувда қайнатилган гўштни тўртбурчак шаклда тўғраб, туз, мурч, зираворларни тайёрлаб оламиз. Мана бу тайёр гуруч ва тайёр хамир. Ўзингиз ёқтирган сариёғ ёки ўсимлик ёғини қозонга соласиз, биз озроқ сариёғ солдик. Гўштни солиб енгил қовурамиз, озроқ мурч, туз, зираворлар соламиз ва аралаштирамиз. Сабзини солиб қовуришда давом этамиз. Яшил нўхатни солиб аралаштириб, бир оз димлаб, сўнг гуручни солиб бошқа масаллиқлар билан ҳаммасини яхшилаб аралаштирамиз. Сўнгра унга қайнатилган гўштни сувини қуямиз ва яна сув қўшамиз. Тайёр бўлгунча 10 дақиқа оловда қолдирамиз. Мана гуручимиз ҳам тайёр бўлди. Энди бизга мана бундай идиш керак бўлади. Тайёр хамирни олиб идишга аста-секинлик билан жойлаймиз. Хамирни юпқа қалинлигига қараб битта ёки иккита соламиз. Тайёр аралашмани олиб хамир устига солиб аста-секинлик билан босиб текислаб чиқамиз ва атрофидаги хамирларни ичкари тарафга ёпамиз. Узийимизни идишдан ажратиб олиб, аввалдан ёғлаб, тайёрлаб қўйилган газ печи патнисига жойлаймиз. Газ печига хамирнинг усти қизаргунга қадар қўямиз.

Ёқимли иштаҳа! muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сен доим ёнимдасан, қачон сени кўришни истасам, бемалол кўра оламан. Истасам, тонггача ёнингда қолиб, давоми...

18:33 / 26.12.2016 3741
Зулқаъда уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридирҲижратдан аввалги 53 йил, зулқаъда ойи мил. 571 йил декабрьndash давоми...

00:42 / 22.05.2023 2609
  Олтинчи насиҳат Рамазон саховат ва эҳсон ойидир Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни садақа давоми...

10:24 / 07.03.2017 5811
embedhttpswww.youtube.comwatchvsc2ZLCJk0featureyoutu.beembed

18:55 / 29.12.2017 3328