Либослардаги белгиларнинг маънолари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  манба: http://www.podelkidetkam.ru/

Рус тилидан Азиза таржимаси.

Либослардаги белгиларнинг маънолари

1. Қўлда ювиш. 2. Ювиш таъқиқланади. 3. Энг юқориси (максимум) 30 градус ҳароратли сувда фақатгина қўлда ювиш. Ишқалаш ва сиқиш мумкин эмас. 4. Қўлда ёки кир ювиш машинасида юқорида кўрсатилган ҳароратдан баланд бўлмаган иссиқликдаги сувда ювиш. 5. Қўлда ёки кир ювиш машинасида ювиш мумкин. Кўрсатилган ҳароратга эътибор қаратинг. Кучли механик қайта ишловга йўл қўйилмасин. Аста-секин совуқ сувга ўтган ҳолда чайилсин. Кир ювиш машинасида сиқилса секин сиқиш режимидан фойдаланилсин. 6. Жуда эҳтиёткорлик билан ювилсин. Кўп миқдордаги сув билан механик қайта ишловнинг энг паст (минимал) даражасида секин айланишларда тез чайиш 7. Таркибида хлор мавжуд бўлган оқартирувчи моддалардан фойдаланиш мумкин. Фақат совуқ сувни ишлатиш ва кир ювиш кукунини тўлиқ эришини назорат қилиш лозим. 8. Ювиш жараёнида оқартирувчи (таркибида хлор мавжуд бўлган) воситалардан фойдаланиш мумкин эмас. 9. Дазмол қилиш мумкин. 10. Энг юқориси (максимум) 110 градус иссиқликда дазмол қилиш мумкин. Синтетик (сунъий) толалар учун ҳам ўша қоидалар сақланиб қолади: нейлон, полестер, атсетат ва бошқалар. Пардан фойдаланилмасин, материал қоплам билан дазмол қилинсин. 11. Энг юқориси (максимум) 150 градус иссиқликда дазмол қилиш мумкин. Жунли мато ҳамда вискоза, полиестер толалар аралашган либослар учун мўлжалланган. Устки қисмида намланган матодан фойдаланилсин. 12. Энг юқориси 200 градус иссиқликда дазмол қилишга рухсат этилади. Зиғир (льн) ва пахта толалар учун. Матони бироз намлаш мумкин. 13. Фақат қуруқ тозалаш. 14. Исталган аралашма ёрдамида қуруқ тозалаш. 15. Фақат углеведород, хлорли этилен ва монофтортрихлорметан билан тозалаш. 16. Фақар углеведород ва трифтортрихлорметандан фойдаланиб қуруқ тозалаш. 17. Фақат углеводород, хлорли этилен ва монофтортрихлорметаннинг чегараланган миқдордаги сувли қоришмаси билан тозалаш. Механик таъсир ва қуритиш ҳароратини назорат қилиш. 18. Фақат углеведород ва трифтортрихлорметанга белгиланган миқдорда сув қўшиб тозалаш. Механик таъсир ва қуритиш ҳароратини назорат қилиш. 19. Кир ювиш машинасида сиқиш ва қуритиш мумкин. 20. Кир ювиш машинасида сиқиш ва қуритиш мумкин эмас. 21. Илиқ (ўрта) ҳароратда қуритиш. 22. Иссиқ ҳароратда қуритиш. 23. Сиқилгач вертикал ҳолатда қуритиш мумкин. 24. Сиқишсиз қуритиш. 25. Горизонтал ҳолатда қуритиш.

Умумий тавсиялар: * Табиий ипакли матоларни кир ювиш машинасида авайлаб ювиш даркор. Бунда ипак толалар учун мўлжалланган воситалардан фойдаланиб, 30 градусгача бўлган ҳароратда олдиндан ивитмасдан, оқартирувчи воситаларни ишлатмасдан ювиш лозим. Чаювчи ва матони майинлаштирувчи воситалардан фойдаланиш мумкин. * Ипак матони ювиш жараёнида қўлда ёки щёткада ишқалаш ва сиқиш мумкин эмас. * Ипак матоларни 20-25 ҳароратли илиқ сувда чайиш керак. Бунда сувга озгина сирка(уксус) қўшиш мумкин, у мато рангини жилолайди. * Ипак матони соя жойда ёки хона ичида қуритиш лозим. Уни қуёш нурлари остида, иситгичларда ёки иситиш мосламалари яқинида қуритиш мумкин эмас. * Ипак матоларни ҳали улар намлигида, орқа томонидан, дазмол қилиш жараёнида намламасдан, ўртача иссиқликда дазмол қилиш керак.

Мавзуга оид мақолалар
Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша давоми...

13:58 / 15.12.2016 3070
 Ҳар тонг уйғонганингда сенга 86400 доллар берилади. Аммо бир шарт билан кун давомида пулнинг ҳаммасини давоми...

20:37 / 28.02.2017 5447
Доктор Жассер AудаМулоҳаза қилиб кўрсак, кўпгина одатланиб қолган нарсаларимиз бор. Уларни ўзгартиришга давоми...

00:00 / 20.05.2020 2836