Татаристонда ҳунарманд муслималар асарларининг кўргазмаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳунарманд муслималар асарларининг кўргазмаси жорий йилнинг 17 декабрь куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида очилди.
«Марварид» деб номланган кўргазманинг очилиш маросими шанба 17 декабрь куни Татаристон республикаси мусулмонлари идораси ёшлар билан ишлаш бўлимининг ташаббуси билан Қозон шаҳрида жойлашган Россия Ислом университетининг конференция залида бўлиб ўтади. Кўргазмада республика ҳунарманд муслималарининг энг яхши асарлари намойишга қўйилган бўлиб, бу ерга борувчилар истаган асарларини харид қилишлари мумкин. Қайд этиш керакки, мазкур кўргазма қошида, шунингдек, ҳунармандчилик, психология ва гўзаллик сирларига бағишланган ўқув машғулотлари ҳам йўлга қўйилиб, янги исломий либослар намуналари намойиш этилади.
Мавзуга оид мақолалар
      Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги тезкор  темир йўл линияси қурилиши якунига етмоқда.  «Haramain Express» давоми...

15:19 / 23.03.2017 5911
Фотима Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳа mdash аллома Алоуддин Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳнинг қизлари давоми...

21:02 / 21.07.2023 2701
Ҳомила қоринда парчаланган ва ҳомиланинг кўп қисми чиққан бўлса, агар тушган боланинг тирноқ, бармоқ, соч давоми...

09:54 / 29.11.2016 7172
27 май куни Қозонда ҳар йили ўтказиладиган V Республика ифторлиги бўлиб ўтади. Минглаб диндорлар, кўп болали давоми...

11:33 / 13.04.2017 4383