Венесуелалик жарроҳ аёл ва унинг етти яшар қизи Ислом динини қабул қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туркия касалхоналарининг бирида жарроҳ  бўлиб ишловчи асли венесуелалик Женнифер Гомес Поррас тантанали равишда шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлди ва исмини Заҳро деб ўзгартирди. Унинг етти яшар қизи Никол ҳам онаси билан биргаликда тавҳид калимасини айтди ва унга Ниҳол деган исм беришди. Шаҳодат калимасини тантанали айтиш маросимида Исломни янги қабул қилган аёлнинг ҳамкасблари ва дўстлари иштирок этишди. У яшаб турган Кайсари шаҳри муфтийси ҳам муслима аёлни янги ҳаёт муқаддимаси билан шахсан табриклади. Заҳронинг айтишича, у католик оиласида тарбия топган, лекин ҳеч қачон черковга бормаган. Туркияга кўчиб келгач, унга у ердагиларнинг динга бўлган муносабатлари жуда маъқул келган.

«Islam.ru»

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Азизлар, Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки, кўплаб юртдошларимизга давоми...

10:11 / 08.12.2022 6165
embedhttpswww.youtube.comwatchvIGOcULLoOA0featureyoutu.beembed

15:30 / 28.11.2018 3718
embedhttpswww.youtube.comwatchvM8JlAjf5Wrwfeatureyoutu.beembed

19:54 / 07.02.2018 3409
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таъқиқлаган нарсалардан бири зарурат бўлмай туриб ит давоми...

21:44 / 27.11.2016 5942