Яхшилик қил, дeнгизга от
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  • Яхшилик қил, дeнгизга от

Жунайд Бағдодий ҳазратлари денгиз соҳилида кезар эканлар, бир мажусий кўпгина ем-озуқа олиб, денгизга, балиқларга ташларди. Буни кўрган Жунайд ҳазратлари: — Нима қилганинг бу? – дедилар. — Савоб умидида балиқларга ем ташлаяпман. — Сен мусулмон эмассан-ку, қанақа савоб ҳақида гапиряпсан? Савобдан умид қилиш учун, аввало, Аллоҳга иймон келтиришинг керак. — Хўп, майли, унда айт-чи, сен айтаётганинг Аллоҳ менинг балиқларга ем ташлаётганимни кўряптими? — Албатта, Унинг кўрмайдиган, билмайдиган нарсаси йўқдир. — Шу менга етади. Орадан 4-5 йил ўтди. Жунайд ҳазратлари Ҳаж ибодати учун Маккага кетдилар. Каъбани тавоф қилиб турар эканлар, рўпараларида балиқларга ем ташлаган мажусий ҳам тавоф қиларди. Ҳазрати Жунайд: — Бу ерда сени нима ишинг бор? — У (Аллоҳ) мени кўрди. — Қандай кўрди? — Сен кетганингдан сўнг, ичимда бир ёруғлик, нур порлади. Қарасам, ҳамма балиқлар оғзини очиб, шаҳодат калимасини айтяпти. Мен ҳам балиқларга қўшилиб, шаҳодат калимасини айтдим. Сенинг Роббинг мени кўрди. У кўргани учун мен шу ердаман. Сенга бир насиҳатим бор: яхшилик қил, денгизга от – балиқ билар, балиқ билмаса – Холиқ билар.

@ilm_maskani

Мавзуга оид мақолалар
«АҚШлик Оливия исмли врач аёл Исломни қабул қилиши тарихини сўзлаб берди», деб хабар беради «Azan.kz»  «Akhbaar24» давоми...

05:48 / 27.12.2016 3585
4.Пайғамбарларга  иймон. «Пайғамбар» форсча сўз бўлиб, «хабар етказувчи» деган маънодадир. Арабчада «расул, давоми...

10:43 / 02.05.2017 4032
Бирор иш устида соатлаб ўтирсам ҳам, жисмим бунга дош беради. Намоз ўқиганимда эса... намозни тезроқ тугаллаш давоми...

10:54 / 13.11.2018 4045