Inter Continental меҳмонхонасида навбатдаги Bazar art кўргазмаси бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="medium" ids="13943,13944,13945,13948,13949,13947,13946,13950,13951,13952,13953,13954,13955,13956,13957,13958,13959,13960,13961,13962,13963,13964,13965,13967,13968,13969,13970,13971,13972,13973,13974,13975,13976,13977,13978,13979,13980"]

Бугун пойтахтимизнинг Inter Continental меҳмонхонасида навбатдаги Bazar art кўргазмаси бўлиб ўтди. Унга юртимизнинг турли бурчакларидан ҳунармандлар ўз иш намуналарини намойиш қилиш учун йиғилдилар. Миллий матолардан тикилган кийимлар, сумкалар, ганч ўймакорлиги, сопол идишлар, миллий йўналишда ишланган тақинчоқлар ва шу каби ишлар тақдим этилди. Бу рангбарангликлар ичида ўз иш намуналари билан қатнашган муслима қизимиз Комила Мустафо ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз. Мактабдан сўнг Тошкент дизайнерлик коллежида ўқиган ва турли соҳаларга бўлган қизиқиши туфайли Москва Иқтисод ва Ҳуқуқ Институтининг Тошкентдаги шаҳобчасида таҳсил олишни давом эттирган Комилахон ўз соҳаси бўйича ишлаб ҳам улгурган, аммо қўл ҳунарига бўлган қизиқиши ғолиб келган. Бу ҳунарни эгаллашда махсус жойларда ўқимаган бўлса-да, иш жараёнида маҳоратини ошириб борган. Ишни аввал чамбараклар, қизчаларга билакузуклар  ясашдан бошлаган. Бора-бора эса  дурлардан зирак, сирға, билакузук, нозигардон, қўштумор, шодалар, тиара, тожлар, тика (бошга  тақиладиган тақинчоқ)ларни ўзига хос кўринишларда яратган. Комиланинг ҳунар  билан шуғулланаётганига ҳали кўп бўлмаган бўлса-да, меҳнати, қунти ва сабри ила бу соҳада муваффақиятларга эришган. «Инсон қилаётган ишидан завқ олиши керак. Ижодим билан одамлар кўнглини ола олсам, ўзимни бахтиёр ҳис этаман», – дейди қаҳрамонимиз.   Келажакда ижоди намуналарига  умумий ном бериб, бренд сифатида шакллантириш режалари ҳам бор.

Комиланинг ижод қилишида оиласининг кўмаги йўқ эмас, албатта. Унинг айтишича, 1,5 яшар ўғли Мустафонинг парвариш  қилиш ҳар бир ишидан муҳим ва аввалги ўринда туради. Жажжи фарзандининг тарбиялаш ишларидан ортган вақтларидагина севимли машғулоти қўл ҳунари билан шуғулланар экан.

Таъкидлаш жоизки, Комила камтарлик, меҳнатсеварлик, сабр ва борига шукр қилиш каби гўзал фазилатларни ўзида мужассам этган.

Аллоҳ таолодан келгусида Комилага соғлик, оиласига тинчлик ва ишига барокат сўраб қоламиз. Омин!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Жума куни ғусл қилишнинг фазилатлари жуда кўп ҳадисларда таъкидланган. Ғусл қилаётган вақтда жума куни давоми...

19:31 / 12.02.2017 6018
Узрлиларнинг ҳукми «Доимий ел келадиган, бурни қонайдиган, жароҳат ва турли хил тошмаларидан доимий сув давоми...

10:18 / 10.05.2017 3936
Хало одоблари Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, давоми...

10:45 / 03.05.2017 3564
Сизга шуни маълум қилмоқчимизки, 2015 йилнинг  1 декабридан  2016 йилнинг  1 мартига қадар Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

11:54 / 27.02.2017 4927