Дўсту душман ҳавас қилар эди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Кўкарган дарахт борки, бир кун сўлмоғи бор. Ҳар тонгда Қуёш чиқар экан, ўз вазифаси битгач, ботади. Инсон ҳам туғилар экан, албатта, бир куни вафот этади. Туғилмоқ – ўлмоққа далолат демакдир.

Қанчалаб одамлар ҳаётга келиб-кетади. Уларни биров танимайди ҳам, эсламайди ҳам. Шундай инсонлар борки, Аллоҳ таоло ҳаётга келтиради, улар вафот этиб кетсалар ҳам, инсонларнинг қалбида дунё тургунча яшайди. Улар олим ва уламолардир. Улар ўзларидан сўнг келажак авлодга қолдирган китоблари ва қилган солиҳ амаллари билан инсонлар қалбида муҳрланиб қолади. Олимнинг ўлими – оламнинг ўлими, дейдилар. Шайтони лаъин ҳам ўнлаб ёки юзлаб оддий инсонлар вафот этса қувонмас, лекин бир олим инсон вафот этадиган бўлса, жуда хурсанд бўлар экан. Динга тарғиб этгувчи, кўпчилик инсонларни ҳидоят топиб қолишига сабаб бўладиган зотларнинг ўлими улар учун қувонч ва шараф экан.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Муҳаммад (алайҳиссалом) фақат бир Пайғамбардир, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни Муҳаммад алайҳиссалом) вафот қилса ёки ўлдирилса, орқангизга (куфрга) қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким орқасига қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос) Аллоҳ эса  (йўллардан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди» (Оли Имрон сураси, 144-оят)

Аллоҳ таоло юқоридаги ояти каримада, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам боқий қолмаслиги ҳақида баён этган. Олиму уламолар ҳам аввал ўтган ва улар ҳам боқий қолмайдилар. Улар вафот этиб кетишса ҳам? уларга эргашган мўминлар тақвода, тоат-ибодатда собитқадам бўлишлари керак.

Мана шундай замонамиз олимларидан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг вафоти кўплаб мўмин-мусулмонларга оғир жудолик бўлди. Ҳазратнинг шогирдларию мухлислари бу кутилмаган жудоликдан анча тушкунликка тушдилар. Лекин Аллоҳ таолонинг қадари – ўлчанган умр, белгилаб қўйилган вақт ниҳоя топиб, у киши боқий дунёга рихлат қилдилар. Бу жудоликдан барчамиз кўз ёш тўкдик, маҳзун бўлдик. Бир замонда яшасак ҳам, Ҳазрат билан кўриша олмадик. Лекин биз Аллоҳнинг тақдири ва иродасига рози бўлиб, таслим бўламиз. Мен Шайх Ҳазратларини ёшлигимдан танирдим. Китобларини севиб ўқирдим. Ҳазрат билан бир замонда яшаганим, менинг бошимни кўкка кўтарарди. Минг афсулар бўлсинки, Ҳазратнинг суҳбатларида бўлиш, ўзларини кўриш насиб этмади.

Шайх Ҳазратларига қалбимда муҳаббатим чексиз эди. Мактабни битириб, диний илмга киришган кезларим устозим Қуръони Каримдан баъзи оятларнинг тафсирини ёзиб келишимни вазифа қилиб топширдилар. «Уйимизда ўзбекча тафсир йўқ-да, устоз», десам, устозим: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўзбекчага таржима қилган тафсири бор, ўттизинчи жузини оласиз», деди. Китоб дўконидан сўрасам, «Охирги ўттизинчи пора тафсири келмай қўйган. Олмоқчи бўлсангиз, ўттиз пора тафсир қилинган олти томли «Тафсири Ҳилол» бор, у фалонча нархда туради», деб анчагина бир маблағни айтди. Шароитим тўғри келмай, ушбу китобларни ололмадим. Китоб дўконидан қайтар эканман, ҳаёлим ўша тафсир китобида эди. «Эҳ, қани энди ҳозир пулим бўлганида, сотиб олардим», деб афсусландим.

Орадан икки йил ўтди. 2009 йил шаҳримиз ижодкорлари билан бошқа бир шаҳарга йиғилишга бордим. Ўша йиғилиш ўтказилган бинони қурган саҳоватли инсон «Тафсири Ҳилол»нинг ҳамма жузини менга совға қилдилар. Қўлларидан китобларни олар эканман, ўзимни гўё етишмаган бахтимга эришгандай ҳис этиб, кўзларимдан ёшлар оқарди. Ўпиб, пешонамга суртиб, жуда хурсанд бўлганман.

2013 йил  Фарғоналик таниқли шоира Марҳабо Каримованинг уйларида меҳмон бўлдик. Марҳабо опа Ҳазратнинг оталарига бағишлаб ёзган шеърларини ўқиб бердилар. Шоира ушбу шеърни бир китобига киритиб, Ҳазратнинг рафиқасига совға қилибди. Рафиқалари Фотимахон хожи ая Ҳазратга китобни кўрсатиб, суюкли қайнотамга атаб «Ихлоснинг фалсафаси» деб аталган шеър битибди, деб айтибди. Ҳазрат китобни тунда ўзининг хонасига олиб кириб кетиб, бирма-бир ўқиб чиқибди. Эртасига Фотимахон хожи аяга «Аллоҳ ажрини зиёда этсин, жуда ажойиб чиқибди. Отамдаги барча фазилатларни шеърий мисраларда тасвирлабди. Менинг номимдан ҳам раҳмат айтинг, Марҳабохонга», дебди.

«Бу Шайх Ҳазратларининг инсонларга бўлган эътибори, ҳурмати, яхшиликка ташаккур айтишларидек, инсонийлик хислатларидан бир намуна», деб шоира Марҳабо Каримова ушбу сўзларни бизларга фахр билан сўзлаб берганди. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида марҳамат қилганидек, «инсонларга ташаккур қилмаган Аллоҳга ҳам шукр қилмайди», деган муборак сўзларининг амалдаги намунаси эди. Шайх Ҳазратларида барча инсонийлик фазилатлари мужассам, барчага бирдай муомалада бўлиб, намуна бўлар эканлар.

Аллоҳим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларини Ўз раҳматига олган бўлсин. қабрларини нурларга тўлдирсин. Қилиб ўтган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Биз ва бизларнинг фарзандларимиздан ҳам Ҳазратга ўхшаган олиму уламолар чиқишини Аллоҳим насиб этсин. Омин!

 

Дониёрбек РАИМЖОНОВ

Ўш шаҳридаги «Ашраф Али» масжиди имом -хатиби

 

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим 2012 йил июнь ойи мен турмуш ўртоғим билан онкология диспансерига, бундан икки давоми...

14:01 / 25.01.2017 6282
Одам Ато билан Момо Ҳаво яратилгач, Одамдан Ҳавони севасанмиrdquo деб сўралибди. Шунда у дарров Ҳаrdquo, деб давоми...

04:46 / 18.10.2023 2187
      gallery linkfile sizemedium ids15758,15759,15760,15761,15762,15763,15764,15768,15769,15770,15771,15773,15774     Жорий йилнинг 20 апрель куни Тошкент давоми...

14:26 / 04.03.2017 4613
«Улар Ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар». Бақара давоми...

12:32 / 29.11.2016 3833