Камар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ниҳод – ярамас хулқли бола. У ўзининг охири йўқ ёмон қилиқлари, урушишлари билан ака-укаларига жароҳатлар етказарди. Онаси унинг бу ҳолидан қаттиқ ранжиб, кўнгли оғрирди. Доим унга шундай насиҳат қиларди: «Болагинам, бировнинг дилини оғритма, бировга ёмон сўзларни гапирма». Лекин бу ёмон бола, «Мен ҳақман», деб даъво қиларди. Ҳар доим у ўзини ҳимоя қилиб шундай дерди: «Мен айбдор эмасман, уларнинг ўзлари шундай иш қилишга мажбур қилишяпти».

Бир куни онаси унга шундай деди: «Агар бугун кечқурунгача ҳеч ким билан жанжаллашмасанг, сенга бир камар сотиб олиб бераман». Бу гапни ака-укалари ҳам эшитиб қолиб, ҳар хил йўллар билан унинг ваъдасини бузилиши учун кўп ҳаракатлар қилишди, бироқ Ниҳод ўзини ушлаб, уларнинг бу режаларини чиппакка чиқарди.

Кеч кирганда онаси унга шундай деди: «Камарли бўламан, деб уруш-жанжаллардан ўзингни ушлаб тура олдинг. Сен ўзингни бундай оддий, арзимас нарсаларга эга бўлиш учун эмас, балки Аллоҳ сендан рози бўлиши учун ушлаб тура олишинг керак». Қанийди, улардан бирортаси Ниҳодга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларини айтиб берса эди. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар: «Кимки ҳақ бўлиб туриб, уруш-жанжал қилмаса, қиёмат кунида унга жаннатнинг ўртасидан бир уй қуриб берилади. Термизий ривоят қилган.
Мавзуга оид мақолалар
Ийди Рамазон билан муборакбод этамиз Ҳайит севинч ва хурсандчилик, ризо ва мамнунлик ҳамда даромадлар давоми...

14:35 / 02.05.2019 11083
gallery columns2 sizemedium linkfile ids29564,29565,29566,29567,29568,29569 orderbyrand Маккада каъбапўш кўргазмаси очилди    Marwa.ru манбаларининг давоми...

14:24 / 22.07.2017 14469
 Дунё мусулмонлари қаторида россиялик татарлар ҳам бу байрамни нишонлай бошладилар. Маълумки, 2014 йил 2 давоми...

21:24 / 20.01.2017 4788
«Шафоат» луғатда бошқа бировга қўшилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сўрашни давоми...

13:13 / 08.11.2016 10578