Паҳлава
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Паҳлавага ҳам худди дўлма каби бир неча миллат вакиллари даъвогарлик қилишади. Балки, ростдан ҳам паҳлава бизнинг ошхонамизга бошқа қардош миллат ошхоналаридан кириб келгандир. Биз бу хусусда баҳс юритиб ўтирмаймиз, айтмоқчи бўлганимиз шуки бизнинг диёрларда ҳам паҳлавани севиб истеъмол қилгувчилар етарлича топилади. Қолаверса, ушбу ширинликни ҳар ким ўзига қулай тарзда ва билганича тайёрлашига шубҳа йўқ.

Керакли маҳсулотлар:

Хамири учун:

Ун - 600-650гр

Тухум сариғи - 5та

Қаймоқ ёки сметана - 220-240 гр

Сариёғ - 100-120 гр

Сут - 100 мл

Шакар - 200 гр

Туз ва сода - бир чимдимдан

 Ичига:

Тухум оқи - 7 та

Шакар - 400 гр

Ёнғоқ (майдаланган) - 250 гр

Майиз - 250 гр

 Устига:

Тухум сариғи - 2 та

Ёнғоқ (яримталик бўлаги) - 15-20 дона

Асал - 100 гр

 Тайёрланиши:

Юқоридаги хамир учун аталган барча маҳсулотларни бир идишга солинади, фақат сариёғни эритиб солинади. Сўнгра жуда ҳам қаттиқ бўлмаган хамир қориб, ҳозир бўлган хамирни иккита бир хил вазндаги кичик ва иккита бир хил вазндаги катта зувалаларга бўлиб, 20-30 дақиқага тиндириб қўйилади.

Шу ерда муҳим бир гапни таъкидлаб ўтиш жоизки, паҳлава қатламларини кимдир уч қаватли қилади, кимдир беш қаватли, яна кимлардир икки қаватли, биз бу ерда тўрт қаватли қиламиз, агарда сиз икки, уч ёки беш қаватли қилмоқчи бўлсангиз, у ҳам бўлаверади.

Зувалалар тингач, иккита кичкинасини ҳар бирини алоҳида ёйиб, димхонада жуда ҳам қизартириб юбормай пишириб олинади. Иккита катта зувалани эса бирини энг пастги қаватига ва энг юқори қаватига қўлланилади.

То иккита кичик зувала пишгунга қадар, тухум оқи ва шакарни миксер ёрдамида кўпиртириб оламиз, тухум оқи идишни ағдарганда оқиб кетмайдиган даражада кўпириши ва қуюлиши шарт.

Тайёр бўлган кўпик эриб, суюлиб кетмаслиги учун музлатгичга солиб қўйилади.

Иккита кичик зувала пишди, кўпик тайёр, энди катта зувалалардан бирини патнисга қўйиб жува билан ёйилади (хамир патнисга ёпишиб қолмаслиги учун, патнисни ёғлаб юбориш керак). Сўнгра хамирга кўпикни учдан бир қисмини суртилади, устидан майдаланган ёнғоқ ва тозаланган майизни ҳам учдан бир қисмини сепилади.

Энди орасидаги қаватларга пишириб олган иккита кичик зувалаларни қўйиш ва ҳар бирининг орасига худди шу тарзда, аввал кўпик сурилади, сўнгра майиз ва ёнғоқ сепилади.

Энг юқоридаги қавати учун эса юқорида олиб қўйган катта зувалани бирини ёйиб устига ёпилади ва устига тухум сариғини суртиб ромб шаклида жуда ҳам чуқур бўлмаган тарзда кесиб чиқилади ва ҳар бир ромбни ўртасига яримта ёнғоқ мағзини қўйиб, 180-200 даражали димхонада пишириб олинади.

Пишган паҳлаванинг устига иситилган асал суртилади ва ўша кесилган ва чизилган шакл бўйича кесиб, таъбга кўра безатиб дастурхонга тортиқ қилинади.

Ёқимли иштаҳа!

www.oshxona.uz

 
Мавзуга оид мақолалар
МуқаддимаБисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ижтимоий тармоқлар кундан кунга бутун жаҳонда оммалашиб бормоқда. давоми...

14:37 / 13.02.2019 3245
Муборак Рамазон ойи муносабати билан ўтказиладиган навбатдаги танловни эълон қиламиз. Танлов шартига давоми...

21:17 / 03.05.2019 3160
Баъзилар орасида араб диёрларида, умуман олганда Шарқда аёлларни оми ва жамият ишларида қолоқ, барча давоми...

23:57 / 29.08.2020 2683
Иккинчи шубҳа Саҳлдан ривоят қилинадики, Абу Усайд Саидий тўй қилиб, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

10:59 / 24.01.2017 3383