«Саййидул муқтадо» шиори остида навбатдаги илмий анжуман ўтказилди (2 қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="medium" ids="11962,11963,11964,11968,11969,11970,11971,11972,11973,11974,11975,11976,11977"]  «Саййидул муқтадо» шиори остида навбатдаги илмий анжуман ўтказилди Биз учун Исломни ихтиёр этиб, мусулмон қилган, ҳақ йўлга ҳидоят қилган, ҳабибининг таваллудини рабиул аввал ойига тақдир қилиб, бу ойни мукаррам қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Роббидан қабул қилиб олган илоҳий пайғомни умматига омонат ила етказган ва унга амал қилишда шахсий намуна бўлган, оламларга раҳмат Пайғамбари, тарбиячимиз ва ҳидоятчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин! Маълумингизким, «Ислом.уз» портали ҳамда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти муборак  Мавлид ойи кириб келиши муносабати билан «Саййидул муқтадо» шиори остида бир нечта илмий анжуман ўтказишни режа қилган эди. Ўтган ҳафтада шундай илмий анжуманларнинг биринчиси ўтказилди. Сайтимиз мухлислари бундан яхши хабардорлар. Бугун ана шундай илмий анжуманларнинг иккинчиси ҳам бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг бир қатор диний уламолари, аҳли илмлар, имом-домлаларимиз ва бошқалар иштирок этишди. Тадбирни «Ялонғоч ота» жомеъ масжиди имомининг ноиби Акмалжон Абдулғофур олиб борди. Анъанага кўра, тадбирни Ҳусайнхон Яҳё Қуръони Карим тиловати билан очиб берди. Маъруза учун биринчи сўз Зуфар домла Шосалимовга берилди. У киши «Дин ва ақл» мавзусида қизиқарли ва мазмунли маъруза қилиб берди. Шундан кейин Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти мударриси Раҳматуллоҳ қори Сайфуддин ўғли «Оламларга раҳмат Пайғамбар» (Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга тош отувчиларга раддия) мавзусида маъруза қилди. Жуда жонли ва қизиқарли бўлган ушбу маъруза йиғилганларда яхши таассурот қолдирди. Бу маърузадан сўнг мавлиди шариф мажлисларининг гўзал анъаналарига мувофиқ, Саййид Жаъфар ибн Ҳасан Барзанжийнинг «Иқдул-жавҳар фи мавлидун-Набиййил-Азҳар» (Порлоқ юзли Набийнинг мавлидлари хусусидаги гавҳар маржон) асаридан байтлар ўқилиб, салавотлар айтилди. Кейинги сўз навбати «Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам башариятга қандай мерос қолдирганлар?» деган мавзуда маъруза қилиб бериш учун Қудратуллоҳ Сиддиқметовга берилди. Маълумотларга бой ва кенг қамровли ушбу маъруза ҳам кўпчиликка манзур бўлди. Тадбир сўнгида устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига бағишланган хатми Қуръонни «Чимир ота» жомеъ масжиди имом ноиби Абдулбосит Абдуллажонов якунлаб бердилар, мавлид мажлиси хайрли дуолар билан якун топди.

muslimaat.uz

 
Мавзуга оид мақолалар
Қумурсқалар орасида энг обрўси пасти айнан сувараклар бўлса керак. Уларни биз чиқиндилар билан давоми...

21:00 / 28.07.2019 3874
Ҳеч шубҳа йўқки, «Ҳамма ишларимни Аллоҳ кузатиб турибди» деб эътиқод қилгувчи мўмин кишининг хатолари кам давоми...

20:18 / 02.12.2016 4097
Салат номини ўқиб, куз фаслидаги дарахтларни олтин тусга буркангани, гўзал бир манзара кўз олдингизда давоми...

12:54 / 29.11.2016 5131
Раҳматли бувам «Аллоҳ таолонинг барча ишларида ҳикмат бор», дер эдилар. Зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган бу давоми...

16:05 / 07.03.2017 5461