Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бирор нарсанинг мазасини татиб кўриш ёки чайнаш макруҳдир. Фақатгина, ёш болага овқат чайнаб бериш, зарурат юзасидан, бундан мустасно.

 Бу ҳолатлардаги нарсалар ичкарига кетиб қолиб рўзани бузиши хавфи бор. Қолаверса, бошқалар кўрса, «рўза тутмаган экан» деган туҳматга қолинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, туҳмат мақомларига яқинлашмасин», деганлар. Ўпиш, агар ортидан бирор нарса бўлиш хавфи бўлса, макруҳдир. Мазкур хавф ўпишдан кейин бўладиган жинсий яқинлик ва маний тушишидан иборатдир. Мисвок қилиш ва сурма қўйиш макруҳ эмас. Омир ибн Рабиъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб-саноғига, ҳисоблаб-ҳисобига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман». Бухорий, Абу Довуд, ва Термизий ривоят қилишган.   Рўза тутган одам мисвок қилиши яхши эканини уламолар жумҳури таъкидлаганлар. Шу билан бирга, баъзи уламолар рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳ таолонинг ҳузурида мушку анбарнинг ҳидидан афзаллиги ҳақидаги ҳадиси шарифнинг эътиборидан «Завол вақтидан кейин мисвок қилмаган яхши дейишади. Чунки рўзадорнинг оғзидан ўша ҳид завол вақтидан кейин чиқа бошлайди.   Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Кўзим оғриб қолди. Рўзадор ҳолимда сурма қўйсам бўладими?» – деди. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», – дедилар». Термизий ривоят қилган.   Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда рўзадор ҳолларида сурма қўйдилар». Ибн Можа ривоят қилган.   Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар».   Аъмаш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Асҳобларимиздан бирортасининг рўзадор ҳолда сурма қўйишни ёқтирмаганини кўрмадим». Икки ривоятни ҳам Абу Довуд келтирган.   Ҳанафий уламолар рўзадор киши учун макруҳ бўлган бошқа ишларни ҳам санаб ўтганлар: 1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб бориши мумкин. 2. Сақич чайнаш. Бу ишни қилган одамни оғзи очиқ деб ўйлайдилар. 3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар. 4. Қасд ила тупугини оғзида тўплаш ва уни ютиш. 5. Рўзадорни заифлашишга олиб борадиган қон олдириш каби ишларни қилиш.   Рўзадор учун макруҳ бўлмаган ишлар: 1. Мўйлабга хушбўй нарса суртиш. 2. Сурма қўйиш. 3. Заифлаштирмаса, қон олдириш. 4. Эрталаб мисвок қилиш. 5. Оғиз ва бурунни чайиш. 6. Fусл қилиш. 7. Салқинлаш учун ҳўл латтага ўраниш.  
Мавзуга оид мақолалар
Фотима Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳа mdash аллома Алоуддин Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳнинг қизлари давоми...

21:02 / 21.07.2023 1664
Ўзингизни қийин, чиқиб кетиш имконсиз бир вазият, танг аҳволда, ўта чарчаган ҳис этяпсизми Келажагингиз давоми...

02:05 / 03-fevral 3218
ОЧКЎЗЛИКНИНГ ОҚИБАТИ  Кунларнинг бирида бир очкўз Исо алайҳиссалом ҳузурларига келиб Эй Исо Сен билан давоми...

22:03 / 17.03.2017 4197