Аёл ҳаммоми ва табобат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаммом – ювиниш, тозаланиш, покланиш, енгилланиш маскани. Шу билан бирга, ҳаммом бир қанча ички, ташқи касалликлардан даволаниш шифохонаси ҳам ҳисобланади. Бел, оёқлар, қўллар, кураклар, бўйин каби инсоннинг ташқи аъзолари, шунингдек, ички аъзолардан: нафас йўллари, ўпка, ошқозон, ичаклар, буйрак, жигар, талоқ, қовуқ кабилар даволанади. Кимнинг қаери оғришига қараб, ўша аъзосини кўпроқ терлатиши лозим. Даволанишда, асосан, кўпроқ терлаб сув алмашинишини таъминлаб бериш керак.

 Масалан, айтайлик, буйрак шамоллаган, шунда буйракни иссиқ мармар супага қадаб осмонга қараб ётиб, иложи борича кўпроқ терлаш лозим. Ошқозон ёки ичаклар шамоллаганда, яллиғланганда ҳам, шундай қилиш керак. Баъзилар «юрак чидамайди», дейишади. Лекин кўп маротаба ҳаммомга тушиш жараёнида аста-секин ўтириш вақтини кўпайтириб бориш билан юрак мослашади ҳамда чиниқиб даволаниб боради. Тўғри, бир-икки марта ҳаммомга тушибгина касалликдан холи бўлиш амри маҳол, лекин қунт ва ишонч, матонат ва қаноат билан даволанишни давом эттириш лозим. «Тома-тома кўл бўлур» дейилади доно халқимизда, шунда, албатта, ижобий натижа бўлади. Қизиғи шуки, бир аъзони даволашни кўзлаб қилинган меҳнат туфайли бир қанча бошқа аъзолар ҳам даволанади ёки уларнинг фаолияти яхшиланади, умумий соғлиқ мустаҳкамланади. Яхши терлаш натижасида инсон баданида бир қанча ижобий ўзгаришлар содир бўлади. Юзидаги ажинларни ёзади, камайтиради, шаклини бўрттиради, юз рангини яхшилайди, пардоз учун юз текислиги мослашади. Ҳаммомдан чиқаётиб юзни совуқ сувда яхшилаб ювиш лозим, шунда ажин пайдо бўлмайди. Умуман, юз тез-тез совуқ сувда ювилса, ажин бўлмайди. Ҳаммомда яхши терлаш аёл сочини эгилувчан, мулойим, юмшоқ, силлиқ қилади, соч рангининг товланиши кучаяди ва ҳар қандай ўримга, шаклга киришга мойил бўлади. Тараганда соч кам тўкилади, соч ости томирлари мустаҳкамланади, ранг қабул қилиш осонлашади. Терлаш натижасида кўзнинг ички томони ҳам тозаланади, шунинг эвазига кўз қорачиғи яна ҳам қораяди, кўз оқи яна қам оқаради, кўриш қобилияти яхшиланади. Ҳаммомда аёл баданидан ғубор чиқиб кетиши эвазига эт-тери мулойимлашади, тери остидаги майда қон томирчаларда қон оқими равонлашади, натижада бадан ранги атиргул рангига киради. Фақат бадан ранги чиройли бўлибгина қолмай, унда ёқимли, мулойим ҳид пайдо бўлади. Ҳаммомдан сўнг, ётиш олдидан қошга, киприкларга озуқа тарзида қора қўчқорнинг эритилган думба ёғидан ёки эчкининг ички ёғидан суркаш лозим, шунда қош, киприклар қораяди, зичлашади ва қариганда ҳам қош, киприклар оқармайди. Оқариб қолганлари ҳам қораяди. Бу тадбир мунтазам, яъни ҳар куни ётиш олдидан бажарилса, яхши. Эрталаб совунли сувда ювмасликка ҳаракат қилиш керак. Яхшиси совунни ҳаммомдагина ишлатиш керак. Аввал терлаб, сўнг ишқаланиб, сўнгра совунлашга ўтиш мумкин. Хўш, ҳаммомда терлашни қандай ташкил қилиш керак? Шунчаки ҳаммомга кирилди, терланди-ю чиқиб кийинишми, йўқ, албатта. Бу иш ҳам ўзига хос тартиб ва услубга эга. Яхшилаб терлагандан сўнг, кийинадиган хонага чиқиб, устингизга қуруқ чойшаб ўраб, термизда ўзингиз билан бирга олиб келган чойни ёки ҳаммомчининг чойини ичиб, дам олиб, нафасни ростлаб ўтириш лозим, ҳордиғингиз чиқсин, чарчоғингиз кетсин. Маълум вақт ўтгач; ўзингизни яхши, тетик ҳис қиласиз. Энди яна терлаш учун ичкарига кириб кетишингиз керак. Яъни терлаш учун дам олиб, икки марта, қизиқиб кетсангиз, уч марта киринг. Шундагина ҳақиқий терлаш, дам олиш, ювиниш ва ҳаммомга тушиш бўлади. Шундай қилинганда бир ҳафта, ўн кун ичида юзингиз таранг, гул ранг бўлади, ўзингизни бардам сезасиз. Инсон ҳаётида ҳаммом – ювиниш, дам олиш, ҳордиқ чиқариш, покланиш, ёшариш, қушдек енгилланишдир. Бу, хоҳласангиз, ҳафта ёки ўн кунликнинг байрами бўлади. Энди шу ҳафта ёки ўн кун ичида ҳеч қандай касаллик ёнингизга кела олмайди.

Худо Сизларга шифо берсин. Омин

Мавзуга оид мақолалар
httpsyoutu.bepC4PEVMMmBI

15:35 / 01.04.2019 2203
Экстремист лотинча сўз  бўлиб, ўта яъни ижтимоийсиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда, ўта кескин давоми...

14:41 / 07.02.2018 2368
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу бутун умр бомдод намозидан кейин ухламаганлар, аҳли аёли ва фарзандларини давоми...

22:17 / 28.08.2023 1414
Ҳеч шубҳа йўқки, «ҳамма ишларимни Аллоҳ кузатиб турибди» деб эътиқод қилгувчи мўмин кишининг хатолари кам давоми...

12:21 / 08.11.2016 6549