Чиндан ҳам у онадир!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чиндан ҳам у онадир! Биз қачонки бахт-саодату мамнуниятни ҳис қилган вақтимизда, муваффақияту ютуқларга эришганимизда, зафар ва роҳат фароғат жаннатига кирамиз.    Қайси ақл эгаси йиғламайди, ваҳоланки. унга икки эшик ёпилиб қолган бўлса: Жаннат дарвозаларидан бир эшик ҳамда  шаҳидлар  дарвозасидан бир эшик. Қози Иёснинг онаси ўлганида у киши йиғлади, шунда унга: Эй Абу Восила, сени нима йиғлатяпти? дейишди. Шунда у:«Мени жаннатга очилган икки эшигим бор эди, бас, улардан бири беркилиб қолди»,– деди.      Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши келиб: «Албатта, мен жиҳод қилишни истайман, лекин бунга қодир эмасман», деди. Шунда у Зот: «Ота-онангдан бирортаси ҳаётми»? деб сўрадилар. У «Онам ҳаёт», деди. У Зот : «Онангга яхшилик қилишдаги бор кучингни Аллоҳга намоён қилгин. Агарда шундай қилсанг, батаҳқиқ, сен ҳаж, умра ва жиҳод қилувчидирсан, агарда онанг сендан рози бўлса.Шундай экан, онангга яхшилик қилишда Аллоҳдан қўрққин», дедилар. (Табароний ривоят қилган, Ироқий ҳасан ҳадис деган). Бас, шундай экан, Аллоҳдан қўрқинглар, эй йигитлар! Аллоҳдан қўрқинглар, эй қизлар! Ота-онангизга яхшилик қилиш билан Аллоҳдан ўзингизни эҳтиёт қилингиз! Ота-онангиз ҳақларига Аллоҳдан қўрқингиз, айрилиқ онлари келиб қолмасидан шошилинглар! Уларга яхшилик ва силаи-раҳм қилиб ҳамда уларнинг хизматида бўлиб завқланинглар! Аллоҳга қасамки, албатта, бу иш дунёнинг бахт-саодатидир. Албатта, бу иш жаннатнинг дарвозасидир. Эй Аллоҳнинг бандалари, шундай экан, уни қўлдан бой бериб қўйманг! Ибн Аббос розияллоҳу анхумонинг мазҳабида онага яхшилик қилиш – амалларнинг энг афзали эди. Ибн Аббос деди: «Мен онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳ азза ва жаллага яқинроқ амални билмайман». Бу яна Салафлардан бир жамоанинг ҳам мазҳабидир. Ибн Умар розияллоҳу анхумо уйда онаси бор бир кишига: «Аллоҳга қасамки, агар сен онангга юмшоқ гапирсанг ҳамда таомни едириб қўйсанг, катта гуноҳлардан сақланган бўлсанг, албатта, жаннатга кирасан», деди. Имом Аҳмад: «Ота-онага яхшилик қилиш катта гуноҳларга кафоратдир» деди. Оҳ , ўлимга афсуслар бўлсин, қандай қилиб ушбу эзгулик эшикларини ёпиб ўртани тўсиб қўйди........!? Агар бу ўлим қурбонлик қабул қилганида эди, унга молу жонни фидо қилардик. Ҳа, Аллоҳга қасамки, агар қурбонлик қабул қилганида эди, онамни озод қилиб эвазига жоним ва руҳимни фидо қилардим. Лекин инсон нақадар ожиз-а? Жилови бунчалар мадорсиз-а? Даври-даврон сураётган неъматларидан нақадар қаттиқ ғафлатда-я? Ҳа, Аллоҳга қасамки, ота-онанинг ёки улардан бирининг ҳаётлиги банда олдидаги энг буюк неъматлардан бўлган бир неъматдир! Энг буюк неъматлардан бўлган бир неъматдир, эй йигитлар! Энг буюк неъматлардан бўлган бир неъматдир, эй қизлар! Ота-онанинг борлиги неъмати неъматдир! Буюк неъматдир! Унинг қадрини уни йўқотган кишигина билади. Қанчадан қанча неъматлар борки, қадрини уни йўқотганимиздагина англаб етамиз. Шундай экан, бунга қулоқ тутинглар, эй йигитлар! Шошилинг беркилиб қолмасин эшиклар! Албатта қалб маҳзун бўлади, кўз эса ёшланади, лекин Роббимизни рози қиладигандан бошқасини айтмаймиз: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз унга қайтувчимиз», Албатта, биз айрилиқдан қайғудамиз. Созим оташин нолаларга тўлди. Эзилган киши, албатта, тўлиб-тошади. Қалбим фарёди дудоғимдан отилиб чиқди. Нутқим ва забоним ундан халос бўлиши учун Мен қаноату ризоликка тош отмайман. Лекин ана ўша қайғулар қиссасидир. Аллоҳим, оламларда сени улуғворлигингга ҳамду Санолар айтиш учунгина яшаган қалб сенга Шикоят қилмоқда! Розилик эвазига ваъда қилинган жаннат учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, иймон неъмати учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, ишонч ва сабр неъмати учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, иймон неъмати учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, у шундай неъматки, томирларимизда оқиб ғам-ғуссаларимизни тортиб олади. У шундай неъматки, ғам-ғуссаларимизни тортиб олиш учун инсоннинг томирларида оқиб туради. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Аллоҳнинг тақдирига: яхшисию ёмонига, ширинию аччиғига розимиз. Бир бандага мусибат етганида у: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз унга қайтувчимиз, Аллоҳим мусибатим учун менга ажр бериб кетидан, ундан яхшисини насиб этади. Аллоҳим бизга ажр бергин, Аллоҳим, бизга мусибатимиз учун ажр бергин ва кетидан бизга ундан хайрлисини насиб этгин», деб дуо қилишимиз керак. Хотиралар билан тунни ўтказаман-у, Шунга ўхшаши билан уйғонаман. Ухласам ҳам, сизни хаёл қилиш Мени чулғаб туради. Онажоним. сизни яқинда ҳам, узоқда ҳам Яхши кўраман. Онажоним, сизни яқинда ҳам. олисда ҳам Яхши кўраман. Онажоним, сизни, лаҳадда бўлсангиз ҳам, Яхши кўраман. Сизни шундай яхши кўраманки, Муҳаббатим ширасини денгизга аралаштирсам, Денгиз болдан ҳам тотлироқ бўлиб қолар эди. Сизни шундай яхши кўраманки, Муҳаббатим суви билан Нажд саҳросини суғорсам, Наждда ёвшан барг ёзар эди. Сизни шундай яхши кўраманки, Муҳаббатим маҳбубларим муҳаббатидан устун келди. Албатта, қалбда она муҳаббатига бамисоли йўқдир Ҳар ёнга тарқалиб кетган дунё, алвидо! Онажоним-а! Сиз улар орасида энг улуғи эдингиз!

Мухлиса

 

Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади quotКутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни давоми...

02:15 / 15.08.2020 5097
Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

10:37 / 24.01.2017 4926
Эрталаб ишга шошиб тургандим, бирдан телефоним жиринглади. Психолог Шоира Исоқова экан. У хавотир билан сўз давоми...

15:36 / 07.12.2019 2347
 ЁКИ МАНА, СИЗГА ИСЛОМ МАДАНИЯТИ  Европа университетларидан бирида бўлган воқеа.  Бисмиллаҳир Роҳманир давоми...

08:38 / 28.02.2017 5812