Энг яхши мақола танлови
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азиза опа-сингилларимиз! Сайтимизнинг доимий ўқувчилари ва меҳмонлари!  Ижодкор ва тафаккурли муслималар! «Muslimaat.uz» сайтидан сиз, азизаларга ажойиб янгилик! Сайтимиз рабиул аввал ойи кириб келиши муносабати билан бу ойга бағишланган мақолалар танловини эълон қилади. «Мавлид ойи ҳақидаги энг яхши мақола» танловига ўз ижод намуналарингизни muslimalar1@gmail.com электрон манзилига жўнатишингиз мумкин. Танлов рабиул аввал ойининг биринчи кунидан ўнинчи  кунига қадар давом этади. Юборилган мақолалар сайтда ҳам эълон қилиб борилади. Уларни ҳакамлар ҳайъати билан бирга сайт мухлислари, яъни ўқувчилари ҳам баҳолаб боришади. Бунда мақола ҳақидаги фикрлар эътиборга олинади. Якуний натижалар рабиул аввал  ойининг 15- куни сайтимизда эълон қилинади. Ғолибаларни эсдалик совғалари ва «Мавлид ойи ҳақидаги энг яхши мақола муаллифи» дипломи кутади. Ижодкорлик имкониятларингизни намойиш этинг! Янги қирраларингизни кашф қилинг! Билимларингизни жамиятга ҳам улашинг! Қани, шошилинг! Танлов бошланди!!!!!

muslimaat.uz

 
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Аллоҳ таоло Ўзи яратган ҳар бир тирик жонзот ҳаётининг ҳар бир босқичи учун муносиб озиқ манбасини давоми...

08:16 / 26.03.2019 5200
Бидъат ҳақида сўз кетар экан, кўпинча салбий фикрларга дуч келамиз. Диний тушунчаси бор одамлар бўлмағур давоми...

11:35 / 17.01.2017 5921
Чунки турмуш ўртоғингиз вафодор ва садоқатли ёр ҳақида орзу қилган уни ҳеч қачон Биласизми, эркаклар биз давоми...

10:58 / 07.03.2017 12155
embedhttpswww.youtube.comwatchvPMhwJiBglsgembed

12:45 / 13.08.2018 6245