Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги фильм «Оскар» мукофотига даъво қиляпти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эрон томонидан Америка кино академиясининг нуфузли мукофоти «Оскар»га, «Чет тилидаги энг яхши фильм» номинациясига, Мажид Мажидийнинг (Majid Majidi)  «Муҳаммад – Аллоҳнинг Расули» номли кинотасмаси тақдим қилинди. Бу фильм «Пайғамбар Муҳаммаднинг ҳаёти» учлик асарнинг биринчи қисмидир. ТАССнинг хабар беришича, тасма Пайғамбар соллаллоху алайхи васалламнинг туғилишларидан бошлаб то 12-13 яшар даврларигача, христиан руҳонийсининг  маълум аломатлардан у Зотни таниб олиши ҳақида сўзлайди. Жами номинацияда 67 давлатдан фильмлар қатнашяпти. Таъкидлаш жоизки, Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васаллам ҳақидаги бу кинотасма 40$ млн. лик даромади билан Эрон тарихида энг қиммат фильм деб тан олинди.

Islam-Today

 
Мавзуга оид мақолалар
Замонавий пазандачиликда таом тайёрлаш жараёнида спиртли маҳсулотларни тавсия қилиш кўп учрайди. Бу билан давоми...

21:00 / 13.09.2019 3346
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўз халифалик даврларида бир гуруҳ кишилар билан кетаётган эканлар, бир аёл у давоми...

15:37 / 17.11.2016 5111
Исломий ўқув муассасаларининг барпо қилинишида аёлларнинг ўрни катта бўлган. Масалан, Фотима алФихри 859 давоми...

14:55 / 16.02.2017 4949