ИСЛОМ АСРИ КУТУБХОНАЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ТАРКИБ ТОПИШИ (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

5.Масжидлар ва жомеълар кутубхоналари: Бу турдаги кутубхоналар тарихи Исломнинг дастлабки йилларига тўғри келади. Уларнинг қурилиши масжидлар қурилиши билан бир пайтда бўлган. Буларга мисол: ал-Азҳар жомеъси ва ал-Қийрундаги «Ал-Жомеъатул Кабийр» кутубхоналаридир. Исломнинг қалби ҳисобланган асрдаги кутубхоналар. Ислом даъвати юзага чиқиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилиш ҳамда Қуръон нозил бўлаётган дамларда саҳобалардан бир тоифалари Қуръон оятларини белгилаб у Зотга тушаётган ваҳийларни ёзишда котиблик қилишар эди. Убай ибн Каъаб, Али ибн Абу Толиб, Абу Суфённинг ўғли Муовия, Зайд ибн Собит ва бошқа розияллоҳу анҳумлар ана шундай саҳобалар сирасига киришади. Лекин уларнинг саҳифалардаги битиклари алоҳида- алоҳида ва тарқоқ ҳолда эди. Фақатгина Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳалифалик даврларига келиб уларнинг йўқолиб кетишидан чўчиб, кўплаб саҳобалар томонидан ўзларига тегишли саҳифа ва китобларга ёзиб, сақлаб қўйила бошлади. Орадан бир қанча вақт ўтиб ҳалифа Усмон розияллоҳу анҳу даврларига келиб, Қуръони Каримнинг битиклари ва расми янада такомиллашиб борди. Қуръон қироатлари борасида уммат ўртасида турли ихтилофлар келиб чиққач, Исломнинг аввалги давридан фарқли ўлароқ Қуръон ҳарфлари ва расмини каттароқ ва аниқроқ қилиб ёзиш йўлга қўйилди. Сўнг ана шундай нусхалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига қўшиб, турли шаҳарларга тарқатилди. Шу ўринда эслаб ўтишимиз керакки, ҳижрий биринчи асрда баъзи шаҳарларда жоҳилият давридан қолган баъзи шартномалар, рисолалар, ҳужжатлар ва насл-насаблар битилган қайдномалар қабилалар ва баъзи амирликларда сақланар эди. Умуман олганда, бу даврда уйларда, масжидларда ва бошқа шунга ўхшаш ерларда баъзи қайдномалар сақланар эди, холос. Улар кутубхона сифатида тасвирлашга лойиқ жойлар эмас эди.

Умавийлар давридаги кутубхоналар: Бу даврдаги энг машҳур кутубхоналардан: саҳоба Жалил Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг кутубхонаси бўлиб, у бир неча туяга юк бўлар эди. Шу қаторда Урва ибн Зубайр, Муовия ибн Абу Суфёнларда ҳам ана шундай кутубхона мавжуд бўлиб, ҳатто ибн Абу Суфёнда подшоҳлар сийратлари ва улар ҳақида келган хабарлар ёзилган бир қанча дафтарлар ҳам бор эди. Умавийлар даврида илмни қайд этиб бориш ҳаракати кенг тарқалди ва турли илмларнинг дастлабки битиклари пайдо бўлди. Уларнинг асосийлари ҳадиси шариф, тафсир, луғат, шеър, сийрат ҳамда тафсир илмлари эди. Холид ибн Язид ибн Муовия биринчи бор китобларни ажнабий тилидан араб тилига таржима қилди. Унинг кутубхонасида фалак илми (астрономия), тиб ва кимё илмларига оид китоблар бўлган. Ушбу асрдаги дунёни ўзининг таснифу таълифлари билан тўлдирган аллома ибн Шиҳоб Аззуҳрийни эслаб ўтмай иложимиз йўқ. У зот ҳақида ҳатто «Бордию у ўз уйида ўтириб китобларини атрофига қўйиб олса, улар билан ҳамма ишни қилиши мумкин» дейишар эди.

Аббосийлар давридаги кутубхоналар: Бу асрда илмларни қайд этиш ҳаракати, маданий ва доимий шаклда китоб таълиф этиш гуллаб-яшнади. Кутубхоналар янада кенгайиб атрофга тарқалди ва баъзилари тарихнинг нодир ҳикоялари қаторига киритилди. Ҳеч шак-шубҳасиз, ушбу асрнинг энг машҳур кутубхоналаридан бири – бу, «Дорул ҳикма» ёки «Байтул ҳикма»дир. У Ислом давлатлари ичида жойлашган энг биринчи академик ва оммавий кутубхона бўлган. Қадимги тарихчиларнинг келтиришларича, унга ўз даврида китоб таълиф этиш, «Дорул ҳикма»дан ўрин эгаллаган китобларни таржима қилишни гуллаб-яшнашига сабаб бўлган ҳалифа Ҳорун Ар Рашид асос солган. Унинг даврида форс, юнон ва бошқа тилларда ёзилган қимматли илмлар кўп давр мобайнида таржима қилинди. Ана шу улуғ даврда таржима борасидаги ҳаракатлар бундан аввалги тарихларда инсоният учун мисли кўрилмаган маданий мерос қолдирди. Кейинчалик ўша китобларни турли дарслар қаторига ўқитиш ва баҳс қилиш учун киритилди. Улар ила кўплаб мунозаралар ва муноқашалар қилинди. Ушбу кутубхонада жойлашган китобларга машҳур олимлар, файласуф Киндий ва Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий томонларидан таълиф ва баҳс юритиш учун қайта-қайта мурожаат этилди. У турли илмларни: Ислом маданий меърослари, тарих, сийрат, кимё ҳақидаги китоблар, фалак илми (астрономия), тиббиёт ва хабар илмларига оид китобларни ҳамда расадхона (обсерватория) «Тараққиётлар қиссаси» китобида уни «ديورانت» дея васф этилган, ҳам илмий мажмуа, ҳам расадхона (обсерватория) ва оммавий кутубхона ҳисобланган расадхонани ўз ичига олган. Ўз ўрнида илмий ҳаракатлар ва китобларнинг савдоси иқтисодда ижобий ўзгаришларни вужудга келтирганини эътибордан четда қолдирмаслигимиз лозим. Китоб бозорларининг ривожланиши туфайли, нашр қилиш саноати барқарорлашди ва китобларни вароқлаш ҳамда нусхалаш каби янги иш ўринлари пайдо бўлди. Бутун Бағдод аҳли китобларни тайёрлаб, уларни одамларга сотиш билан шуғулланадиган дўконларига шўнғидилар. Бағдод кутубхоналарининг кўплиги билан шуҳрат қозонди. Одамлар «Бағдод шаҳрида кутубхоналар юзтага етибди, яқинда у илмлар қиблагоҳига айланади» дейишарди. «Байтул ҳикма» кутубхонаси Аббосийлар даврида энг йирик кутубхоналардан саналарди. Ундан то мўғуллар 656-ҳижрий санада Бағдодга ҳужум қилмагунларича кашшофлар, олимлар ҳамда толиби илмлар фойдаланиб келишди. Мўғуллар шаҳарда ваҳшийликлар қилиб, уни ҳаробага айлантиришди. Минглаб китобларни дарёга ташлашди. Дарё, сиёҳнинг рангидан қора тусга кирди! Шундай қилиб шу ва шунга ўхшаш бошқа ҳодисалардан сўнг, тарих ҳамда инсон тафаккурининг катта бир қисми зое бўлди.

Фойдаланилган манбалар:

  • «Ал-масодирул адабийя ва луғавийя фиттаросил аробийя», доктор Иззуддин Исмоил.
  • «Ал-мактабаату фил ҳадароотил исламия», доктор Роғиб Ассиржаний.
  • «Ал-мактабаату ва даввароҳал ҳадоорий фий тарихил умам», Аҳмад Солиҳ бин Носир.
  • «Мафҳумул мактаба ва татоввуруҳа аттарихий», доктор Латийфа ал-Камийший

Музниб Мустағфир

Мавзуга оид мақолалар
  2018 йил 15 октябрь куни Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида muslimaat.uz доим кўмакка тайёр деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унга бир қанча ташкилотлардан азиз давоми...

03:07 / 16.10.2018 565
«Gazeta.kz» сайтининг хабар беришича, 4 март куни Олмаота шаҳрида ўтказилган «Аёл ва дин» халқаро форумида Қозоғистонлик қизларни қозоқ халқининг маданияти ва давоми...

08:15 / 21.12.2016 928
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У Зотнинг энг сахий пайтлари эса давоми...

05:17 / 18.11.2016 1387
Рамазон бизга шифо бўлиши учун...  Муборак Рамазон ойи рўзаси холис Аллоҳ учун тутилишини ҳаммамиз яхши биламиз. Меҳрибон Аллоҳ бизга бу рўза учун Ўзи ваъда қилган давоми...

20:34 / 01.05.2019 747