“Grand-ta’lim”да халқаро араб тили куни муносабати билан ажойиб тадбир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

18 декабрь 2018 йил санасида “Grand-ta’lim” ўқув марказида халқаро араб тили куни муносабати билан ажойиб тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга “Ҳилол-нашр” нашриёти ва “Islom.uz” портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Юсуф, “muslimaat.uz” сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ, марказ ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари, шунингдек, ота-оналар ташриф буюрдилар.
Даврани “Grand-ta’lim” ўқув маркази раҳбари Музаффар Саттиев ўз сўзлари билан очиб берди.
Сўнг ҳурматли меҳмонлар Исмоил Муҳаммад Юсуф ва Одинахон Муҳаммад Юсуфга сўз навбати берилди. Улар йиғилганларни халқаро араб тили куни билан табриклашди.
Кейин эса марказда фаолият кўрсатаётган, Миср Араб Республикасидан ташриф буюрган араб тили устозлари Аҳмад Салмон ва Муҳаммад Абдусатторлар нутқ сўзлаш учун даврага таклиф қилиндилар. Улар араб тилининг моҳияти ҳақида гапиришди.
“Grand-ta’lim” ўқув марказининг ўқувчилари араб тилида шеър, қўшиқ ва саҳна кўринишларини ижро этиб, томошабинларга янада қувонч улашдилар. Улар томонидан тайёрланган деворий газета, расм ва бошқа қўл ижодлари барчани бирдек ҳайратга солди.
Фаол ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар, шунингдек, эсталик совғалари топширилди.
“Grand-ta’lim” раҳбарияти томонидан тортиқ қилинган ширинликлар болаларга янада байрамона кайфият улашди.


Мавзуга оид мақолалар
Савол Милоднинг олтинчи асрида олам жаҳолат ботқоғида ётган бир ҳолда араб саҳросида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар. У зотнинг муборак давоми...

03:31 / 24.11.2017 2476
Абу Дабида турли миллат, маданият ва диндаги инсонлар шаҳар бўйлаб ўрнатилган ифторлик чодирларида бир жамият сифатида йиғилмоқдалар, дея хабар беради давоми...

04:45 / 13.05.2019 2613
Ўн иккинчи кун... Ассалому алайкум Бугун ўн иккинчи кун. Кеча амакимларникидан қайтаётган эдим. Йўлда маҳалламизда яшайдиган Азизни кўриб қолдим. Маҳалладагилар давоми...

10:38 / 07.06.2017 3797
embedhttpswww.youtube.comwatchvFzo55xyN9Sofeatureyoutu.beembed

09:54 / 06.07.2018 2560