Гўзал ўрнакдаги сифатлар (1. Инсоннинг уммат дардида куйиб-ёниши)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича мўмин бўла олмайди», дедилар (Имом Бухорий ривоят қилган).

عَنْ حُذَيْفَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ لَمْ يَهْتَمَّ بِأَمْورِ الْمُسْلِمِينَ فَلَيْسَ مِنْهُمْ».

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмонларнинг ишларига эҳтимом бермаса, улардан эмас», дедилар (Ҳоким ва Табароний ривоят қилган).

Бу шариатимиз кўрсатмаси, Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари! Аммо воқелик нимани кўрсатяпти? Ушбу саволга биргина мисол билан жавоб берсам.

2011 йилдан бир қатор мусулмон диёрларда нотинчлик бошланди. Бу нотинчликлар тезда аланга олиб, номи совуқ урушга айланди. Мусулмонлар учун ҳақиқий мусибатли кунлар бошланди. Синовга учраган диёрлар ичида бизга маҳбуб бўлган юрт Либия ҳам бор эди. Биз қаттиқ қайғуга тушдик.

Бир куни дугонамни учратиб қолдим. Ҳол-аҳвол сўрашганимизда маҳзунлигим сабабини сўраб қолди. Унга жавобан мусулмон ўлкалардаги нотинчликлар ҳақида хабар бердим. Мен учун иккинчи ватанга айланиб улгурган Либия тўғрисидаги ташвишларимни айтдим. Дугонам тасалли берди: «Эй, қизиқ экансан! Шунга шунча сиқиласанми? Биз тинч яшаяпмиз-ку, шукр қилсанг-чи! Ўзингни қийнаб, унақа нарсаларни ўйлама. Яхшиси, бироз чалғигин. Қара, янги тиллалар олдим. Агар хоҳласанг, сенга ҳам топиб беришим мумкин».

Дугонамнинг «ғамхўрлиги»га миннатдорчилик билдириб, уйга қайтдим.

Қалам соҳибларининг баъзилари қайғуларини оппоқ қоғозга сочиб енгил тортадилар. Мен эса мусибатим ҳақида бирорта ҳам сўз ёза олмай қоламан. Шу сабаб юқоридаги оғриқли мавзу ҳақида ҳозиргача ҳеч бир нарса битолмадим. Устига-устак, бу қайғуларга нисбатан инсонлар томонидан бўлган беписандликлар ҳам мени ёзишдан қайтарди. Уларда юқоридаги ҳадисдан асар ҳам туймайман. Аммо бугун айнан мана шу ҳадис туртки бўлиб, анчадан бери тўпланиб келаётган ғаму ғуссаларимни тўкиб ёйишни ният қилдим.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Абу Бакр уни Баҳрайнга юборганда ушбу мактубни ёзган эди давоми...

07:18 / 10.10.2016 4183
Бу воқеа саҳобалардан бири Рофеъ ибн Амр кичиклигида бўлиб ўтган. Бир куни у Мадинада хурмо боғини кўриб давоми...

16:00 / 17.08.2019 3764
Бир қариндошимиз оламдан ўтди. Деярли ҳамма қавмуқариндошларимиз кўнгил сўраб келишди. Шу орада бир давоми...

09:31 / 06.12.2016 3393
gallery linkfile ids8489,8490  Бир кун жажжи фарзандим, сўраб қолди дилбандим. Дада, нечун бу ойни  Рамазон давоми...

17:13 / 08.02.2017 6823