Гўдак тилидан (йигирма бешинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма бешинчи кун...

Ассалому алайкум. Бугун Рамазоннинг йигирма бешинчи куни.

Бу йил ҳам аввалги йиллардек охирги ўн кунликнинг тоқ кечаларини ухламай ўтказябмиз. Чунки бу кечаларга «Қадр кечаси» яширинган экан. Дадамнинг айтишларича ана ўша бир кечада қилинадиган ибодатларга минг баробар савоб берилар экан. Тасаввур қилябзими? Бир ракат намоз ўқисак, савоби минг ракат намозникидек бўлар экан. Айнан шу кечада Аллоҳ Қуръони Карим китобини ерга туширишни бошлаган экан. Қарангга қанчалик фазилатли кеча.

Бу кечада дадам ва ойим билан мен ҳам кўп намоз ўқиб, дуо қилиб ўтказаябман. Аслида бу кечани шундай ўтказиш тўғри бўлар экан.

Бу кечада осмондан ерга жуда кўп фаришталар тушар экан. Шу даражада кўп тушар эканки, ҳаттоки эрталаб отаётган қуёш нурларини ҳам ҳира қилиб қўйишар экан.

Сизларга айтсам олдинги йил қўшнимиз Бахтиёр ака қадр кечасини ўтказамиз деб дўстларини ҳам уйга чақирибдилар. Бахтиёр аканинг аёллари Фотима келинойининг жуда қўллари ширинда, биринчи бор қадр кечасини ўтказишаётгани учун билмасдан роса овқат ейишибди ибодат ўрнига. Кейин эса Бахтиёр ака касал бўлиб қолдилар. Саҳарлик қилаётганимизда тез ёрдам машинасини кўриб ҳайрон бўлгандим.

Кейин билишимизча Бахтиёр ака ухлаб қолмаслик учун овқат еяверубдилар, еяверибдилар, охири бўкиб қолибдилар. У киши бу кечани ибодатлар билан ўтказишни билмас эканлар. Бу йил эса биладилар. Ҳозирча жим-жит. Ишқилиб бу йил ҳам бўкиб қолмасинларда.

Нима бўлганда ҳам бу кунларни қадрига етайлик азиз дўстларим.

Мавзуга оид мақолалар
ЭЛЧИЛИК ХАЛҚАРО ТОТУВЛИК АСОСИ     Бутун олам яратгувчиси бўлган Аллоҳ таолога беадад ҳамдлар ва давоми...

19:01 / 21.03.2017 3873
27 апрель 2019 йил санасида Тошкент меҳмонхонасида Ramadan Fathion Festival 2019 номи остида либослар кўргазмаси бўлиб давоми...

08:56 / 28.04.2019 3050
Масаллиқлар безесига 2 та тухум оқи 150г шакар кремига 150г юмшоқ ширин пишлоқ ёки творог 50 мл 3335 давоми...

07:10 / 20.11.2016 3462
 Нима учун Қуръони Каримда закот сўзи ўттиз мартадан ортиқ келган бўлса, шундан йигирма еттитасида намоз давоми...

08:33 / 09.10.2016 6454