Ой тутилиши кузатилади.

04:16 / 09.11.2022 849

Ушбу тутилишнинг тўлиқ фазасида ой юзаси 100 фоиз Ер соясида бўлади. Ой тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, тутилишнинг тўлиқ фазаси 1 соат 25 дақиқа давом этади.


Ушбу Ой тутилиши Ўзбекистонда қисман кузатилади – ўрта ҳисобда 1 соатдан кўпроқ тутилиш кузатилиши мумкин.


academy.uz маълумотига кўра, Тошкент вақти билан Ой тутилиши соат 14:08 да бошланади ва 15:16 да тўлиқ тўсилиш бошланиб, 15:59 максимал фазага эришади. Соат 16:41 да тўлиқ тўсилиш тугайди, бироқ қисман тутилиш давом этади. Ой тутилиши соат 17:49 ўтганда якунига етади.