Фейсбук ҳукмлари ва одоблари (давоми). «Жаннат заъфарони», «Жаннат қуши» каби жаннатга нисбат қилинган лафзлар билан тахаллусланишнинг ҳукми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Шубҳасиз, умид қилиш керак, лекин шу билан бирга ҳавф ҳам лозим. Баъзи уламоларнинг фикрича, бундай тахаллусланишларда нафсни поклаш бордек. Яна Аллоҳ билади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида бир ёш бола вафот этганда мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо у ҳақда шундай деганлар: «Мен: «Унга Тубо бўлсин, у жаннат қушларидан бири!» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Билмайсанми, Аллоҳ жаннат ва жаҳаннамни яратган ҳамда унисига ҳам, бунисига ҳам ўз аҳлини яратган», дедилар».

Муслим ривояти.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»нинг шарҳида буни қуйидагича шарҳлаганлар: «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишанинг ҳузурида қатъий далил бўлмагани учун уни қатъийликка йўллаб, шошқалоқликдан қайтарганлар».[1]

Саҳифани «Умар ибн Ҳаттоб», «Имом Молик» каби
саҳоба ва уламоларнинг исмлари билан номлашнинг ҳукми

Саҳоба ва уламоларнинг исмлари каби мажозий сохта исмлар билан саҳифани номлаш ҳам хатардан холи эмас. Чунки ана ўша саҳоба ва олимга нисбат бериш эҳтимол кимдир уларни ёмон кўришига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Агар шундай номланган шахс хато қилиб қўйса, гап ана ўша исм эгасига йўналади. Натижада саҳифа соҳибининг исмига раддия билдириш билан саҳоба ва олим хатода айбланади.

Саҳобалар, уламоларнинг исмларини оталари исми билан бир вақтда ёки баъзилар ўз шахсий саҳифасини «Умар ал-Фаруқ» деб номлаганидек, саҳобанинг исм ва таҳаллусини бир вақтда келтириб, уларнинг исмларини ҳақоратга нишон қилиб қўймаслик керак, улар ҳақида тасодифан ҳам нолойиқ муносабат пайдо қилиб қўйишдан сақланиш лозим.


[1] «Ал-минҳааж шарҳу саҳиҳи Муслим ибнил Ҳажжаж» (Нававий): 16/207.

Мавзуга оид мақолалар
Манзил httpmuslimaat.uzforumindex.php Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама опасингиллар Сизларга мамнуният билан «muslimaat.uz» сайтининг форуми янгиланган давоми...

08:47 / 03.03.2017 4083
Керакли масаллиқлар 6 стакан тўғралган карам, 1 стакан тўғралган қизил сабзи, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, 23 стакан майонез, 2 ош қошиқ сирка, 2 ош қошиқ шакар, ярим чой қошиқ давоми...

09:43 / 26.01.2017 4024
Москванинг Жомеъ масжиди бош имоми Ильдар Аляутдиновнинг  хабар беришича, 5 октябрда Москва Ислом музейи ўз ишини бошлайди. Музейда Исломнинг беш устуни, нима давоми...

03:49 / 16.02.2017 1206
Ўзбекистонда Умранинг баҳорги мавсуми ва 2015 йилдаги Макка ва Мадина шаҳарларида ўтказиладиган Рамазон маросимларига тайёргарликлар бошланди. 2014 йилнинг давоми...

03:47 / 31.01.2017 1782