«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 2-йўналишига оид 8-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўрамиз

Чунки:

  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг энг ҳақ динини бизга етказиб бердилар; (Қуръони Карим ўргатиб, барча нарсаларни ҳатто уйқудан туришдан бошлаб, кунни қандай ўтказишимизгача).
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришимиз улуғ ажрдир.
  3. Инсон кимни яхши кўрса, Қиёматда ҳам у билан бирга бўлади; (яъни биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишни хоҳлаймиз).
  4. Аллоҳ бизни яхши кўриши учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз.
  5. Уларда биз учун гўзал ибрат бордир; (бутун ҳаётларида, гўзал хулқларида).
  6. Бизни шафоат қилишларидан умидвормиз.
  7. Иймонимиз комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни барча нарсалардан, барча-барчадан кўп яхши кўрамиз.
  8. Аллоҳнинг севгисига олиб борувчи севгидир.
  9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севгилари нажотдир; (яъни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг суннатлари орқали ғафлатдан уйғонамиз).
  10. Аллоҳ ва Унинг Расулига бўлган муҳаббатнинг самараси жаннатдир, иншааллоҳ.
  11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари энг бахтли умматдир; (чунки Пайғамбарлар ҳам Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг умматлари бўлишни истаганлар).
  12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи бўлиб жаннат эшикларини очадилар ва ундан у зотнинг умматлари кирадилар.
  13. Аллоҳ таоло Ўз каломида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни “Роҳматаллил аъламийн” деб сифатлади ва Аллоҳ таолонинг Ўзи у зотни мақтади.

 

Нодира Жамилова

Мавзуга оид мақолалар
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўзи эшитган озорга сабр давоми...

05:58 / 20.11.2016 5575
Ҳолвайтарга 100 г. ёғ, 1 стакан ун, 1 стакан шакар ёки 150 г. қанд, 3 стакан қайноқ сув ва бир чимдим ванилин давоми...

13:14 / 29.11.2016 6278
Исломнинг аёллар ишлаши борасидаги мавқифи Ислом илк зоҳир бўлган пайтдан бошлаб аёллар масалаларига давоми...

08:54 / 26.04.2019 3993