Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғуслнинг фарзлари

73-масала

Тирноқ устида хамир қотиб қолган бўлиб, унинг тагига сув етмаган бўлса, ғусл тўлиқ бўлмайди. Ўша хамирни сув билан ишқалаб, уни кетказиб, тирноқни ювиш лозим. Чунки агар ўша ғусл билан намоз ўқиган бўлса, намозини қайтариб ўқийди.

74-масала

Агар кишининг қўли ёки оёғида ёриқ[1] бўлиб, унга дори ёки мой суртган бўлса-ю, у ерга сув тегиши зарар келтирадиган бўлса, мойнинг устидан сув оқизиш билан ғусл тўғри бўлади. Агар зарар келтирмайдиган бўлса, тўғри бўлмайди.

75-масала

Ғусл қилаётганда қулоқ ва киндикнинг ичига сув етказиши керак. Акс ҳолда ғусл тўлиқ бўлмайди.

76-масала

Жунуб киши бутун оғзини сув билан тўлдирган ҳолда сув ичса, оғзи чайилган ҳисобланади. Лекин оғзини тўлдирмай ичса, яъни оғзининг ҳамма жойи ҳўл бўлмаса, кифоя қилмайди. У ҳолда оғзини чайиши лозим бўлади.

77-масала

Агар киши боши ёки баданини мойлаган бўлса-ю, унинг устидан сув оқизганда ёғнинг сабабидан сув бадандан юмалаб тушиб кетса ҳам, ғусл тўғри бўлади.

78-масала

Тишнинг орасида ёки кавагида таом бўлакчаси қолиб кетган бўлса, ғусл пайтида уни чиқариб юбориш керак. Чиқарилмаса ва унинг тагига сув етмай қолса, ғусл тўлиқ бўлмайди.

79-масала

Агар кўз касал[2] бўлиб, йирингласа ва йиринг кўзнинг ташқи четида тўпланса, унинг остига сув етказишга ҳаракат қилиш лозим бўлади. Агар унинг остига сув етмаса, таҳорат ҳам, ғусл ҳам тўлиқ бўлмайди.


[1] Ёриқ – терининг касаллик ёки совуқ туфайли ёрилиши

[2] Масалан, шамоллаш ёки бошқа касаллик туфайли шишиб, йирингласа.

Ашраф Али Таҳонавий

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Қайин она анчадан бери бемор ётарди. Келинлари уни оқ ювиб, оқ тарашар, айниқса, ўртанча келини бошқача эди. Олдида узоқ қолиб кетар, кўнгли нима тусаётганини уқиб, давоми...

11:00 / 16.10.2019 507
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар билан бирга ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун давоми...

08:53 / 21.03.2017 2032
1қисм 1969 йили «Макияж қирол»ларидан бири ҳайвонот боғида дўсти билан сайр қилиб юрарди. Унинг дўсти маймуннинг бўйнида ҳаво ранг, жигар ранг, яшил рангларни кўриб давоми...

18:49 / 28.11.2016 2231
Фақатгина маҳрамлар ҳузурида 

01:53 / 15.11.2016 6444