Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» Таҳоратни бузмайдиган нарсалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

57-масала

Бетаҳорат киши мусҳафни ёки унинг жузларини ушлаши жоиз эмас, ўша жой оятлар ёзилган жойми, бошқа жойми фарқи йўқ. Мусҳаф ва унинг жузларидан бошқа жойда эса Қуръон оятлари ёзилган жойнинг ўзини ушлаш макруҳ.

58-масала

Бетаҳорат киши оятдан бошқа нарсани лавҳа ёки қоғозга ёзиши жоиз. Мусҳафга ёзиш эса асло мумкин эмас.

59-масала

Ёш бола таҳоратли бўлмаса ҳам, унга мусҳафни олиш ёки бериш макруҳ эмас.

60-масала

Бетаҳорат кишига Қуръони Каримдан бошқа самовий китобларнинг ёзилган жойини ушлаш макруҳ, ёзилмаган жойини ушлаш макруҳ эмас. Бу ҳукм тиловати насх бўлган қуръоний оятларга ҳам хосдир.

61-масала

Бир киши таҳорат қилиб бўлгач, чап оёғини ювади. Таҳорат пайтида бир аъзосини ювганига иккиланиб қолса ва унинг қайси аъзо эканини ҳам билмаса, охирги ювган аъзосидан олдин ювилган аъзони яна ювади. Масалан, икки қўлини тирсаккача ювгандан кейин иккиланиб қолса, юзини ювади. Икки оёғини юваётганда иккиланиб қолса, икки қўлини тирсагигача ювади. Бу ҳукм васвас бўлиб қолмаган киши учундир. Агар киши васвас бўлиб қолган бўлса, яъни тинмай иккиланаверса, бу иккиланиш эътиборга олинмайди, унга аҳамият берилмайди.

62-масала

Масжид ичида Таҳорат қилганда ишлатилган сув масжид ерига  тушадиган бўлса, у ерда таҳорат қилиш жоиз эмас. Агар бирор идишга таҳорат қилиб, сувини ерга туширмаса, масжидда таҳорат қилиш жоиз.

Ашраф Али Таҳонавий

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб бир миллиарддан ортиқ одам Рамазон ойида рўза тутади. Ушбу амалиёт мусулмонларга ўзларининг кундалик одатлари ҳақида ўйлаб давоми...

23:36 / 28.05.2019 335
Янги топилган ХV асрга тааллуқли бўлган ўрта аср ирланд қўлёзмаси Ирландия билан мусулмон олами ўртасидаги ажойиб алоқадорликни намоён қилди, дея маълум қилди давоми...

23:27 / 06.03.2019 302
Замонавий технологияларнинг шиддат билан жамиятга кириб боришига қарамай, Саудия Қироллигининг энг катта вилоятида қадимий Рамазон анъаналари сақланиб давоми...

05:46 / 01.06.2019 278
Жумани мақтади Расулуллоҳ, Жумани мақтади Каломуллоҳ. Ҳажга тенглаштирди жумани Аллоҳ, Сизга саййидулайём жума муборак. Шайтонлар ғазабин давоми...

04:06 / 25.01.2017 1849