Аёлларнинг зерикиши ҳақида ўйлар (хотима)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЁЛЛАРНИНГ ЗЕРИКИШИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР

(Давоми)

  Аллоҳ таоло одамларни мақсадсиз ҳаёт тарзи учун яратмаган. Биз кўпинча тақводор аёлни ажратиб турувчи турмуш тарзини нотўғри тасаввур қиламиз. Бахтиёр оилавий ҳаёт ҳам бизнинг тушунчамизда ниҳоятда янглиш гавдаланган.

Агар эр хотини ҳамда оиласи ҳақида қайғурса, унда улар беташвиш яшайдилар. Яъни аёл кўп ва оғир меҳнат қилмайди; уйда барча керакли маиший техника анжомлари бўлади; эр қорни оч бўлгани учун эмас, рафиқасини ресторанга олиб бориш ёки шаҳар айлантириш мақсадида ишдан уйга шошади; қиммат кийим дўконларига бирга бориб, сабр билан аёлининг бир тўхтамга келишини кутади; эрталаблари барвақт уйғониб, чиройли кийимларни кийиб, ётоққа нонуштани табассум билан олиб киради...

Хуллас, орзулар, хаёллар оғушида учиб юрамиз. Аммо дин киши ҳаётида мустаҳкам ўрнашмагунча мана шундай хом хаёлларни рўёбга чиқариш васвасасига тушиб қолади. Орзулар ушалиши умидида қанча вақт ва руҳий қувватни сарф этиб, кутаверамиз, кутаверамиз, кутаверамиз…

Кутаверишдан фойда бўлмагач эса, олдин илтимос, кейин талаб қилиш, сўнг мажбурлаш йўлига ўтамиз… Ёримизнинг манфаатларини кўзлаб, уни тарбия қиламиз гўё.  Ахир эркак ҳам бахтли бўлишни хоҳлайди-ку, тўғрими? Ана шу бахтни мана биз – аёллар беришга тайёрмиз. Лекин биз суюклиларини бахтли қилмасдан туриб, ўзларининг саодатга эришишга ҳақлари бормикин?!

Ўзимизга-ўзимиз «Уй бекаси мамнун бўлмагунча эр ҳамда болалар хурсанд бўла олишмайди» каби шиорлар тўқиб олганмиз. Ўзига бино қўйган ишёқмас тимсоли шунчалик ёқиб қолганки, унга ўхшашга ҳаракат қилиб, эринчоқлик, бекорчилик, нафс ва ҳоказо иллатлар измига тушиб қолиб, зерикишни бошлаймиз.

Эркаклар ҳам ўз навбатида барча керакли шароитларни яратиб қўйган. Улар ортиқча иш билан банд қилмасалар-да, рафиқаларининг кети узилмас ношукрликларини жаҳл билан айта бошлайдилар. Бунинг давоси оддий: аёл кишини бекорчилик сабабларидан айириб қўйишдир.

Руҳий тарбия ила юрагингиз чигилини ёзинг. Ишонинг, бунда сизнинг ҳамма эҳтиёжларингизни қондирувчи туганмас фойдалар, ажиб ихтиролар ва кутилмаган шодликлар мавжуд. 

 

Наталья Лайло Баходиридан ГЎЗАЛ таржимаси

 
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Қайси амал энг яхши амал» деб сўралганида, У Зот«Таниган ва танимаган одамингга таом ва салом бермоғингдир», давоми...

03:03 / 29.11.2016 1110
Масаллиқлар 1 та тухум 1 ст сув ёки сут 1 чой қошиқ туз 34 қошиқ ўсимлик ёғи 35 ст. ун Қиймаси 500 гр қийма 3 та пиёз 2 та картошка Зираворлар 34 ош қошиқ ўсимлик давоми...

01:59 / 29.11.2016 1619
Йўқ бўлар қоронғулар, Нурга ғарқ бўлди жаҳон. Марҳабо, хуш келибсан, Эй муборак Рамазон Марҳабо, эй ойларнинг Шаҳан шоҳи, султони, Марҳабо, эй Аллоҳнинг давоми...

10:09 / 06.03.2017 1809
Ким сафарга чиқишни ният қилса, биродарларига видо маъносида салом берсин. Зеро, Аллоҳ уларнинг дуолари туфайли у кимсанинг яхшилигини орттиради. Зайд ибн давоми...

18:48 / 12.12.2016 972