Аллоҳумма солли, дея олмасам
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун бошим қотти, етмади ақлим, Мен қандайин ҳам уммат бўлайин? Ло ақал бир кунда ўн мартагина, Аллоҳумма солли, дея олмасам.

Вақтни топдим турфа таомлар учун,

Янги-янги мода либослар учун. Мен қандайин ҳам уммат бўлайин? Аллоҳумма солли, дея олмасам.

Бу тилим қурғур ҳар кун сўйлайди, Ғийбат-у ёлғондан ҳеч тийилмайди, Аммо нега суюукли Расулуллоҳга Аллоҳумма солли, дея олмайди.

Ҳар жума кунлари SMS ёзиб, Бир-бирин табриклаб, жаннат тилаймиз. Аммо на фойда бор, тасбиҳни олиб, Аллоҳумма солли, дея олмасак.

Расулуллоҳ сизни қандай ҳам кўрай, Ахир сийратингиз тўлиқ билмасам. Менга ҳам насиб қил, ё Раб, десам-у, Аллоҳумма солли, дея олмасам.

Аллоҳумма соллининг фойдаси катта, Қиёмат кунида кўп ёрдам берар. Ўшал кунда қон йиғлаб сўрайдиганим: Аллоҳумма соллини бир марта айтай.

Қиёмат кунида фойдаси йўқ-да, Қанча айтсам ҳам бу салавотни. Уммат бўлмоқ учун Расулуллоҳга, Аллоҳумма соллини минг бор айтай.

Аллоҳим жонимни олмасдан туриб, Амал қилай ҳар бир суннатингизга. Майли айтолмасам дунё сўзларин, Аллоҳумма соллини ўлгунча айтай.

Мавзуга оид мақолалар
Кунлар ўтиб борарди. Ясриб Мадинага айланганидан буён ҳамма нарса ўзгарган, гуллаётган эди. Тиканлар давоми...

03:25 / 26.01.2017 3640
Фарзандингиз ёлғон гапиряптими Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олган экансиз Фарзандингиз ўзига давоми...

00:58 / 23.12.2016 3178
Мусулмон бўлмаган танишларим кўпинча рўза тутаёганимни эшитишса, ҳайратланганини яширмай Бу жуда қийин давоми...

08:24 / 20.05.2019 1859
ИСЛОМДА КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ Либос бу  Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан бири десак, давоми...

14:30 / 18.03.2017 6845