Илм – олтиндан қиммат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Аллоҳ таолонинг кўплаб оятлари бизни ўқиш, кузатиш, тафаккур қилиш ва англашга чақиради. Инсонга тўғри йўлда фойдаланиши ва юксак даражаларга эришиши учун кучли ақл берилган. «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят). Биз илмга қалбимиз, жисмимиз ва маълумотга чанқоқ миямизни қондирадиган фойдали манба деб қарашимиз лозим. Фойдали илм инсонга Аллоҳни эсалатади. Фойдали илм инсонни Аллоҳга яқин қилади. Биз ўз салоҳиятимизни мана шу йўналишга сафарбар қилмоғимиз даркор.

Биз технология интеллектимизни (ақлий салоҳиятимизни) тўлдирадиган, уни мукаммаллаштиришга ёрдам берадиган замонда яшаяпмиз. Бу ҳам бизга берилган бир неъмат. Бугунги кунда мавжуд воситалар бизнинг кўриб ва эшитиб ахборот қабул қилиш қобилиятимизни ҳақиқатда такомиллаштирган. Биз шу даврнинг табиатини англаб, унга мослаша олишимиз керак.

Илм, меҳнат, тажриба каби яхши сифатлар қадрланадиган замонда яшаётганимиз биз учун неъмат, шу билан бирга имкониятдир. Ўзига берилган неъматлардан тўла фойдалана олиш оқил кишиларга хосдир.

Жамоавий интеллектуал тараққиётда мусулмоннинг ўрни

Инсоният жамоавий интеллектуал тараққиёт сари олға кетмоқда. Глобаллашув ва интеграция жараёнларида жамиятлар биргаликда илм-фанни ривожлантирмоқдалар. Илмий тадқиқот ишлари ўзаро улашилмоқда, интернет сарҳадлари орқали дунёнинг ҳар бурчагига етказилмоқда. Ҳар бир соҳа жўшқин равишда тадқиқ қилиниб, ажойиб натижаларга эришилмоқда. Турли форумлар орқали бу ишларнинг натижалари оддий инсонларга ҳам етиб бормоқда. Аллоҳнинг қудрати ва буюклигини англашни истайдиган кишилар мана шу каби ишларда фаол қатнашиши, қўлидан келганича тараққиётнинг бир қисми бўлишга ҳаракат қилиши лозим.

Иймон аҳли буни яхши англаши, илм-фан тараққиёти йўлида ҳамкорлик қила билиши керак. Иймон ва илм зинҳор икки қарама-қарши йўналиш эмас. Иймон илмга олиб боради, илм эса иймонни кучайтиради. Зеро, «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» (Фотир сураси, 28-оят).

Олтиндан қиммат хазина

Илм йўли фидокорлик ва садоқат йўлидир. «Агар хоҳласак, уни ўша (оят)лар билан кўтарар эдик. Лекин унинг ўзи ерга ёпишди ва ҳавои нафсига эргашди» (Аъроф сураси, 176-оят). Иқтидор ва салоҳият берилган киши уни ўз ўрнида қўллай билиши, илмига амал қилишга, жамиятга манфаатли бўлишга ҳаракат этиши, ўз салоҳиятини зое қилмаслиги керак.

Ислом бойлик тўплаш, бойлик сўраб дуо қилишни ман қилмайди. Илм эса бойликлар ичида энг қимматлисидир. Зотан, бугунги кунимизда интеллектуал мулк энг катта бойлик ҳисобланади. Аллоҳдан мана шу бойликни зиёда қилишини сўраб, илм йўлида бардавом бўлайлик!

Инглиз тилидан таржима

Манба: Understand Quran

Мавзуга оид мақолалар
  Аллоҳ таоло ҳар биримизга турли хил терини ато этган, кимдадир у мукаммал, кимдадир эса муаммоли. Ушбу давоми...

13:12 / 17.01.2017 5728
Ўн олтинчи кун... Ассалому алайкум Бугун ўн олтинчи кун. Бугун сизларга рамазондан олдин бўлиб ўтган бир давоми...

15:56 / 11.06.2017 2594
Уч яшар қизча ҳофизул Қуръон бўлиб, бутун Нигерияни ҳайратда қолдирди. Айтиш керакки, ўтган йили уч ёшга давоми...

14:50 / 11.12.2016 2682
Ривоятларда айтиладики, ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом бир куни ўғиллари ҳазрати Исмоил алайҳиссаломни давоми...

16:00 / 24.12.2019 3574