Muslimaat.uz сайтининг янги талқини синов режимида ишламоқда

Аёлларни эрта қаритувчи одатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    

Аёлларни эрта қаритувчи одатлар

 

Рус тилидан Гўзал Дадамуҳамедова  таржимаси

Биринчи ажинлар ёки терининг қариётганига ишора қилувчи бошқа аломатлар пайдо бўлиши билан аёллар саросимага тушиб қоладилар. Баъзилар турли крем, ажинга қарши воситалар, ҳаттоки, жарроҳлик усулларига мурожаат этсалар, бошқалар бу ҳақиқатни хотиржам қабул қиладилар. Ёшликни узайтириб, гўзалликни сақлаб қолиш учун нималар қилиш керак? Кундалик одатларимизни бирма-бир кўриб чиқиб, турмуш тарзимизга бироз ўзгартиришлар киритишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. 

  1. Ҳаддан ташқари кўп скраблар ишлатиш

Скраблаш, яъни терининг ўлик парчаларидан халос бўлиш – бу яхши, албатта. Бироқ бундай муолажани ҳафтасига икки мартадан ортиқ қилиш мумкин эмас. Акс ҳолда у эпидермис қатламидаги ҳужайраларга зарар етказиб, терини шамоллашга моил қилиб қўяди ва шу йўсинда тери қуришини келтириб чиқаради.

  1. Қуёш нурларидан сақловчи воситаларга беэътибор бўлиш

     Қуёш нурларидан сақловчи кремларни нафақат қуёшда тобланиш вақтида, балки иссиқ об-ҳавода, кўчага чиқишдан олдин суртиш ижобий натижалар беради.

  1. Мева ва сабзавотларни кам истеъмол қилиш

     Нотўғри овқатланиш ташқи кўринишгагина салбий таъсир кўрсатиб қолмай, балки тери ҳолатини ҳам ёмонлаштиради. Шунинг учун мутаххассислар мева ва сабзавотларни ҳар тўрт соатда еб туришни маслаҳат беришади. Тамадди пайтида қовурилган картошка ўрнига, масалан, олма истеъмол қилсангиз, танингиз сизга «раҳмат» дейиши аниқ.

  1. Уйқуга тўймаслик

 Ҳаммамизга маълумки, киши саломатлиги ва гўзаллигини таъминловчи омиллардан бири уйқудир. Унинг тўлақонли, яъни 8 соатлик бўлиши эса янада яхши. Акс ҳолда кўз тагидаги кўк доғлар, юз рангининг хиралашиши, чарчоқ каби оқибатлар эртами-кеч барвақт қаришга олиб келади.   

  1. Кам сув ичиш

Кунига камида 8 стакан сув ичиш кераклиги ҳақида кўп ва ҳўп гапирилган. Дарҳақиқат, ичимлик суви – гўзалликнинг энг оддий сирларидан биридир. Уни тарк қилиш эса терининг сўлиб, қуришига олиб келади. 

  1. Ширинликлар

Емак-ичмак таркибида шакарнинг кўп бўлиши зарар экани ҳам ҳаммага маълум ҳақиқатлардан. Ҳаддан ортиқ ширинликлар истеъмоли нафақат хипча белни «йўқ»қа чиқаради, балки терининг ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатади. У ўзининг силлиқлигини йўқотиб, тез яллиғланадиган бўлиб қолади.  

  1. Газланган ичимликларни суиъстемол қилиш

Одатда газли ичимликларни ичар эканмиз, тишларимизга етказадиган катта зарарлари ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаймиз. Уларнинг деярли барчасида шакар миқдори юқори даражада бўлади. Шулардан бири «Coca-cola»дир.

  1. Чекиш

Чекиш оқибатида тери ўз силлиқлигини йўқотиб қурий бошлайди. Кўзнинг тагида кўкармалар ҳосил бўлади, барвақт ажин тушади. Ўпкаларга, ҳомиладорлик вақтида  бевосита ҳомилага  салбий  таъсир кўрсатади ҳамда организмни стресс ҳолатига туширади.

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Эй, яқинларининг ва ўзининг саломатлиги учун ўзини посбон деб билган оқила бека Аҳли оилангиз сиҳати сиз учун муҳим экан, хонадонингизга газли ичимликлар давоми...

07:18 / 15.03.2017 19972
gallery linkfile ids5653,5652,5650,5649 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг таъзия маросимларининг иккинчи кунида Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва давоми...

19:29 / 02.02.2017 9054
Агар бирор аёлда ёмон иш қилганидан кейин ҳомила пайдо бўлсаю, ўз айбини яшириш учун уни ўзининг никоҳий эридан бино бўлганини даъво қилса, зийрак момолар давоми...

23:44 / 23.01.2017 1009
Вақтисоати етиб, Аллоҳ таоло Муҳаммад мус­тафо соллаллоҳу алайҳи васалламга «Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир. Ва  сенга эргашган мўминларга қанотингни давоми...

01:17 / 10.01.2017 1647