Жамиятнинг гўзал ўрнакка бўлган эҳтиёжи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Гўзал ўрнак» ЖАМИЯТНИНГ ГЎЗАЛ ЎРНАККА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖИ Ҳар бир жамият ва ҳар бир шахс, эркак бўлсин, аёл бўлсин, гўзал ўрнакка эҳтиёжи бор. Буюк ва комил шахсиятдан ўрнак олувчи жамият аъзоси ҳар турли фазилатларга эришади, юрти, оиласи обод бўлади, икки дунё саодатини қўлга киритиб, ортидан гўзал хотира қолдиради. Гўзал ўрнак андозаси тайин бўлмаган жамиятда бунинг акси кузатилади. Тинчлик-хотиржамлик бўлмайди. Ихтилоф ва парокандалик юзага чиқади. Ахлоқсизлик авж олади. Икки дунё бахтсизлигига эришилади ва номига доғ тушади. Бунга оддий мисол сифатида либос маданиятини олишимиз мумкин. Ҳозирда кийим-кечак масаласида анчагина бетартиблик бор. Машҳур кишиларга тақлид қилиш, маълум бир брендли либосларни кийиш мақсадида кўп исрофгарчиликларга йўл қўйилмоқда. Бошқа дин вакилларига, ўзга миллатларга иқтидо қилиб, Ислом шариатига зид амал қилинмоқда, миллийлик йўқолмоқда. Эркакларнинг аёллашиши, аёлларнинг эркаклашиши оқибатида турли ноқулай ҳолатлар вужудга келмоқда. Кийим кийишдаги ният бузуқлиги, кирб ва риё, кимўзарга кийиниш, бунинг йўлида турли можароларнинг келиб чиқишини гапирмаса ҳам бўлади. Маълумки, либоснинг инсон тақвосига ва ахлоқига таъсири каттадир. Динга, миллийликка, жинсга, одобга тўғри келмайдиган кийимларни кийиш инсонга номаъқулчиликларни қилишга катта журъат беради, ахлоқини пасайтиради. Аксинча, сипо, ёпиқ ва камтарин либослар кишини тақво, тавозе ва гўзал ахлоқ сари етаклайди. Балки шу сабабдан ҳам тушда кўрилган либоснинг катта, кенг ва мўл-кўллиги соҳибининг дини мукаммал эканига таъвил қилингандир. Энди биз мусулмонларнинг гўзал ўрнаги бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг либос борасидаги суннатларига назар солайлик. Мўминнинг кийими аввало ҳалолдан топилган бўлиши керак. Мусулмон ҳаромдан маблағ топиб, ўша пулдан кийим киймайди. Бировнинг мулкини тортиб олиб ё ўғирлаб ёки шу каби ишлар билан бошқани норози қилиш эвазига кийинмайди. Шунингдек, ёмон ният билан, кибр ва манманлик, риё мақсадида кийим-бошга эга бўлмайди. Кийим учун исрофгарчиликка йўл қўймайди. Кўп пул сарфламайди, турли-туман кийинмайди. Эътиқодига зид либосларни киймайди, масалан, жонли сурати бор либослар, дин ва ахлоққа тўғри келмайдиган сўзлар ёзилган кийим-кечаклар шулар жумласидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, шунингдек, бошқа диндагиларга тақлид қилмасликни, аксинча, уларнинг одатига зид одатларни қилишни буюрганлар. Шунингдек, эркакларни аёлларга, аёлларни эркакларга ўхшашдан қайтарганлар. Либосни тоза тутишга, камтар бўлишига тарғиб қилганлар. Бу борада тўлиқроқ маълумотларга эга бўлишимиз учун шу ҳақдаги мавзуларни ўқишимиз мумкин. Қаранг, либос масаласида биз суннатга тўлиқ амал қиляпмизми? Бу хусусда биз гўзал ўрнакдан қанчалар йироқмиз? Ва бунинг оқибатида қандай вазиятларга тўқнаш келмоқдамиз? Бу биргина мисол. Бунақа мисолларнинг кўпини келтиришимиз мумкин: таом, маскан қуриш, турли маросимлар, касбу кор ва ҳоказо. Одинахон Муҳаммад BintuSodiq канали
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонида кунданкунга кўпроқ аёлқизлар таълим учун илмфан, технология, муҳандислик ва математика STEM соҳаларини танламоқдалар. Фақат муаммо шундаки, давоми...

01:28 / 22.03.2019 2623
 Табиатда аввалдан мавжуд бўлмаган, кейинчалик инсон томонидан ўйлаб топилган барча сунъий нарсалар одам табиатига ўтиришмайди, ёқмайди ва фойда бермайди. давоми...

01:02 / 25.11.2016 5194
Татаристон Республикаси Мусулмонлар идорасида «XXI аср аёли. Ислом бугунги кун ва келажак дини» лойиҳаси доирасида ҳар жума куни аёллар учун психология, дизайнга давоми...

01:01 / 25.01.2017 4246
Ўзбекистон  мустақилликка эришгач, маънавий янгиланиш йўлидан дадил одимлаб бораётган юртимизда асрлар оша халқимиз эътиқод қилиб келаётган Ислом динига давоми...

09:55 / 26.01.2017 4701