Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Жунуб одам ғусл қилишни намоз вақтигача кечиктириши мумкинми?

ЖАВОБ: Ювинишни намоз вақти киргунича кечиктириши жоиз, лекин намозни ортга сурадиган даражада кечиктириш жоиз эмас.

فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا

عن ابن عباس وابن مسعود : هو وادٍ في جهنم

“Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар”. Марям сураси 59-оят.

Ибн Аббос ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлар бу ердаги “ёмонлик”дан мурод жаҳаннамдаги водий, дея тафсир қилганлар.

Қолаверса, жунуб бор хонадонга фаришталар ҳам кирмайди

عن علي ان النبي صلى الله عليه و سلم قال : ان الملائكة لا تدخل بيتا فيه كلب ولا صورة ولا جنب

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Фаришталар ит, сурат (очиқ ҳолда, илиб қўйилган жонли нарсаларнинг суратлари) ва жунуб бор бўлган хонадонга кирмайди”, дедилар.

САВОЛ: Истинжо қилмасдан ҳам ғусл адо бўладими?

ЖАВОБ: Истинжо жойига ҳақиқий нажосат ёпишмасада ҳукман нопок саналади. ғусл қилиш вақтида сув билан истинжо қилиш фарздир.

Кабирий

Мавзуга оид мақолалар
Фарзанд отаонанинг келажаги, умиди, орзуси, бойлиги, чексиз қувончи, суянган тоғидир. Бўлажак она эса давоми...

11:40 / 27.10.2016 5998
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло қиёмат куни давоми...

19:24 / 18.11.2016 5436
Инсоннинг бошига келса мусибат, Бунга сабабчи ўзимиз, албат. Очиқ бу кўзлар ибрат кўрмаса, Ғийбатга чечан давоми...

17:43 / 25.02.2017 5644