Гуноҳлардан халос бўлайлик десак
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙЛИК, ДЕСАК...

Намоз

Амр ибн Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Усмоннинг ҳузурида эдим. Таҳорат суви келтиртирди ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қайси бир мусулмон одамга фарз намоз (вақти) келса-ю, унинг таҳоратини, хушуъсини ва рукуъсини яхшилаб адо этса, албатта, у ўзидан олдинги гуноҳларга каффорот бўлур. Модомики, катта гуноҳ қилмаган бўлса. Бу ҳамма вақт учундир», деганларини эшитганман», деди» (Имом Муслим ривоят қилганлар).

Яъни беш вақт намоздан бири ўқилгандан сўнг кейингисининг вақти киргунича содир бўлган гуноҳлар навбатдаги намоз ўқилгач, ўша (олдинги) намоз туфайли ювилади.

Ҳадиси шарифда гуноҳлар кечирилиши учун намозни яхшилаб қилинган таҳорат билан, хушуъ ва рукуъсини жойига қўйиб ўқиш шарт қилиб қўйилмоқда.

Намознинг хушуъси дейилганда уни сергаклик билан, Аллоҳдан қўрқувни тўла ҳис қилган ҳолда ўқиш тушунилади.

Намознинг рукуъси дейилганда эса қиёмда туриш, рукуъ қилиш, сажда қилиш, ўтириш каби амаллар англашилади.

Шу билан бирга ҳадисда ҳаммаси учун бир умумий шарт зикр қилинмоқда: «Модомики, катта гуноҳ қилмаган бўлса».

Демак, беш вақт намоз катта гуноҳлардан бошқа гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлар экан.

Шундай экан, беш вақт намозни канда қилмайлик. Намоз ўқиш билан нафақат бандалик бурчимизни адо этамиз, балки ўз гуноҳларимизни ювишга ҳам муяссар бўламиз. Ҳеч бир банда гуноҳлардан холи эмас. Аллоҳ таоло бизга ўта меҳрибон бўлганлигидан гуноҳларимизни осонлик ила, тез-тез ювиб туриш имконини яратиб қўйибди. Бу имкониятдан фойдаланиб қолишимиз лозим.

Ҳадисда ушбу фарз намозларнинг ўзидан олдинги гуноҳларга каффорот бўлиши доимий эканлиги айтилмоқда.

Кишининг зино, ароқ ичиш каби катта гуноҳлари фақат ихлос ила қилинган тавба билангина ювилади. Аммо етимнинг молини ейиш, рибо, бировнинг обрўсини тўкиш каби бандалар ҳаққига боғлиқ улкан гуноҳлар ўша ҳақлар ўз эгасига қайтарилмагунича ва уларнинг розилиги, кечириши олинмагунича ювилмайди.

Мана шулардан келиб чиқиб, фарз намозларимизни ўз вақтида, пухта таҳорат билан, хушуъ ва рукуъларини жойига қўйиб ўқиб юрмоғимиз керак. Катта гуноҳларга эса умуман яқин келмаслигимиз лозим.

 

(Давоми бор.)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

ҳазратларининг китоблари асосида Ғиёсиддин тайёрлади.

 
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп молдунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйинкулгига берилиб, пешин, аср ва шом давоми...

13:53 / 12.02.2017 7392
    Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари Мана, динимизни элимизни йиғлатиб Аллоҳ таолонинг ҳузурига давоми...

11:53 / 05.02.2017 5239
Nurqalbninglashkaridir Зулмат нафснинг лашкари бўлгани каби, нур ҳам қалбнинг лашкаридир. Аллоҳ бандасига нусрат давоми...

07:18 / 07.12.2018 2429
САВОЛ Жунуб одам ғусл қилишни намоз вақтигача кечиктириши мумкинми ЖАВОБ Ювинишни намоз вақти киргунича давоми...

08:33 / 17.04.2017 4837