«2 декабрь – халқаро ногиронлар куни» муносабати билан байрам тадбири уюштирилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

 3 декабрь 2018 йил санасида “2 декабрь – халқаро ногиронлар куни” муносабати билан имконияти чекланган 400 нафардан ортиқ фуқароларга Чилонзор туманида жойлашган “Кўҳинур” кошонасида давлатимиз томонидан байрам тадбири уюштирилди.

Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Тошкент шаҳри ва Чилонзор тумани ҳокимиятлари бош-қош бўлдилар. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абул Ҳасан ўз сўзи билан очиб берди. Сўнг Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Турдиқулов Шуҳрат Худойқулович ва Чилонзор туман ҳокими Махаметов Сарвар Тошматовичлар ҳам сўзга чиқиб, йиғилганларни байрамлари билан қутладилар. Шу билан бирга “Hilol-nashr” нашриёти ва “Islom.uz” портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Юсуфга ҳам сўз навбати берилди. Мазкур нутқдан кейин нашриёт томонидан тақдим этилган китоб ва дисклар имконияти чекланган ака-ука ҳамда опа-сингилларимизга Нуриймон Абул Ҳасан ва Исмоил Муҳаммад Юсуф томонларидан тарқатилди.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА, “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
16 март 2018 йилда Тошкент Ислом Университетида талабалар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 13 та давоми...

13:27 / 17.03.2018 3896
Кир ювиш машинаси жуда нозик, уни алоҳида эътибор билан асраш керак, акс ҳолда, тез орада бузилиб қолиши ҳеч давоми...

20:55 / 27.11.2016 10948
embedhttpswww.youtube.comwatchvx662cm0J8yofeatureshareembed

05:03 / 23.01.2015 6361
Савол Пайғамбаримизнинг Муҳри нубувват лари пайғамбарлик муҳри елкаларининг қаерида жойлашган эди   давоми...

19:00 / 05.12.2017 4679