Илтижо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илтижo

«Аллоҳ» десам, ҳузур-ҳаловат туйдим, Аҳлуллоҳларга дўст айлагил, Роббим. Ислом-ла умматни азиз эт, шу  – оҳим, На қилай, Расулинг ишқида ёнсам?   Иймоним яйрайди, яхшилик қилсам, Муҳаббатим асра, илм аҳлин севсам. Билиб гуноҳ қилмоқ қанчалар ёмон? Тилим куйсин, агар ёлғон сўз десам.   Қанчалар саодат саждага бормоқ, Савобга шошилсам, зикринг-ла юрсам. Улкан савоб эрур муҳтожга бермоқ, Қўлим синсин, етим ҳаққини олсам!   Осийларга танитсам ҳамиша ҳақни, Ўзингга талпиниб, ҳидоят топсам. Одамлар, ажратинг қорани, оқни, Оёқларим синсин, гуноҳга юрсам.   Ё Аллоҳ, ҳалолдан ризқ бергин Ўзинг, Қўллагил, ўзгага муҳтож этмагин. Барокат-ла ўтсин ҳар битта куним, Оғзим куйсин, билиб ҳаромни есам.   Мазмунли умр бер – ўтай иймон-ла,     Ризоингни истаб, гуноҳдан қочсам. Қайда бўлмай, доим юриб зикринг-ла: Тоатда, шукрда, саждада ўлсам…

Фарҳодбек Жўраев

     
Мавзуга оид мақолалар
Тайландда илк бора очилган  «АлМероз» исломий меҳмонхонаси иш фаолиятининг биринчи олти ойлиги мобайнида  давоми...

20:08 / 11.03.2017 5654
Масжидул Ақсо биринчи икки қибланинг бири, уч ҳаромнинг биттаси, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро давоми...

15:57 / 25.07.2017 11392
Ўзлигим Ўзидан ҳадя...  Онамнинг айтишларича, болалигимда худди ҳозиргидек қизиқувчан, кўп савол берадиган, давоми...

10:34 / 04.05.2017 6034