Саудия Арабистони зиёратчилар учун алоҳида аэропорт қуради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар йили фақат ҳаж ва умрага келувчи мусулмон зиёратчилар учун Саудиянинг Макка шаҳри яқинида махсус янги аэропорт қурилади. Бу ҳақда фуқоролик авиациясининг бош бошқармаси вакили Холид ал-Хайбани эълон қилди.

Унинг айтишича, бошқарма Тоифда инфраструктура лойиҳасини тузиш учун тендер (пудратчиларни жалб қилиш танлов шарти) тақдим қилишни 2015 йилга режалаштирмоқда. Ал-Хайбанининг айтишича, қурилиш якунланиши биланоқ аэропорт биринчи йўловчиларни қабул қила бошлайди. Ҳозирда Қиролликдаги Исломнинг муқаддас жойларига келаётган зиёратчиларнинг кўп миллионлик оқими Жидда аэропортида махсус қурилган терминал орқали ўтади. Озроқ қисми Мадина орқали ўтади. Ҳозирги пайтда Тоиф аэропорти фақатгина ички рейсларга хизмат қилади. Ҳар йили Макка шаҳрига 13 миллионлаб мусулмонлар ташриф буюрадилар.

«islam.ru» сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Ишонч билан айта оламизки, ўтган 2019 йилда муслима аёл нафақат итоаткор хотин ва меҳрибон она бўлиши, балки таниқли олим, сиёсатчи, ёзувчи, рассом ҳам бўлиши давоми...

16:43 / 14.01.2020 4715
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама ва азиза опасингиллар Барчаларингизга маълумки, Мавлид ойи кирмасдан аввал муслималаримизни давоми...

21:04 / 20.01.2017 3757
Балки, асқотар... Ҳажм ўлчовлари 1 стакан 240 мл 34 стакан 180 мл 23 стакан 160 мл 12 стакан 120 мл 13 стакан 80 мл 14 стакан 60 мл 1 ош қошиқ 15 мл 1 чой қошиқ 5 мл 1 ош давоми...

09:17 / 26.01.2017 3137
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған ўзининг Кубага қилган расмий ташрифида, у ерда масжид қуришни таклиф этди. Куба президенти Раул Кастро бўлган дипломатик давоми...

00:41 / 02.02.2017 4945