Замзамнинг ҳар бир кристали Каъба шаклига ўхшашлиги маълум бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улар эришган манзара сизни ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмонни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келганига эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли фильм тайёрлади.  Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган ғайримусулмон олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар. Олмон доктори Кнут Пфайффер (Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқлаган Доктор Кнут Пфайффер, Замзам сувини тадқиқ этиш натижасида бу сувдан ичган кишининг 35 дақиқадан сўнг роҳатланишини исботлади.
Бир пиёласи бир пақир сувни тозалайди. Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: «Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради». Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: «Жуда ажойиб тажриба қилдим. Бир томчи замзам сувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай Замзам сувига айланибди.Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи оддий сувдан аралаштирдим. Бунинг ҳам ҳаммаси Замзам сувига айланганини кўрдим. Овозлар замзам сувини ўзгартиради. Тадқиқотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқлиги 37 ° С даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бўладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради. Буни япон олими Доктор Масура Эмото (Masura Emoto) исботлаган. Замзам суви кристалларини илк марта микроскопда тадқиқ этган Доктор Эмото Замзам сувига турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган япон олими, бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристали Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасидан ўрин олган Доктор Эмотонинг фикрича, Замзам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Доктор Эмото, Замзам суви ўзининг атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади. Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлигига далолат қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб, сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқдаман, дейди. Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг хулосаси Бу хулосага кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликка фойдали сувдир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёдаги микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув – Замзам сувидир. Европадаги лаборатория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган Замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу нарса сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган.
Мавзуга оид мақолалар
Болалигимизда катталар ёнидан ўтсак, юзимизга қараб «Ҳой, шошмай тур Сен фалончининг ўғлимисан» дейишарди. Улар бизни қандай танийди, деб ҳайрон қолардик. Катта давоми...

10:24 / 01.01.2017 3220
   Ҳуда Идрис ўз бизнесини 12 ёшида бошлаган. Саудия Арабистонидаги мактабларда бир нечта дастурлаш тилларини ва вебдизайнни ўргангач, бу тадбиркор қиз ўзи ёзган давоми...

03:15 / 08.03.2017 3056
Икки киши саёҳат қилиб юриб, бир ғорга дуч келибди. Ичига кириб қарашса, кумуш эшик бор экан. Эшикни очиб, ичкарига киришибди. У ерда бир кумуш сандиқ бўлиб, ичи тўла давоми...

05:20 / 28.12.2016 3330
Тоат ўзингдан чиққани билан хурсанд бўлма. Унинг Аллоҳдан чиққани билан хурсанд бўл. «Айт «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У давоми...

01:19 / 28.01.2019 2404